Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 02.11.2009 й. 01/23-18/21-сон "Хорижий инвесторлар харид қиладиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш шакллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор ҳамда унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2009 й. 1030-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2009 й.

N 1030-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.11.2009 й.

N 01/23-18/21


ҚАРОРИ


"Хорижий инвесторлар харид қиладиган акциялар

пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш шакллари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарор ҳамда унга ўзгартиришни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 21 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2001 йил 29 мартдаги 01/06-5-сонли "Хорижий инвесторлар харид қиладиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш шакллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1030, 2001 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 9-сон);


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2001 йил 29 мартдаги ИУ-01/116-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг "Хорижий инвесторлар харид қиладиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ?ақ тўлаш шакллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1030-1, 2002 йил 4 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 21-сон).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси                                                           Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 504-модда.