Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2012 й. 269-сон "Оилавий корхона томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2012 й.

N 269


ОИЛАВИЙ КОРХОНА ТОМОНИДАН

ФОЙДАЛАНИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИГАН

МОДДАЛАР, МАТЕРИАЛЛАР ВА АСБОБ-УСКУНАЛАР

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Оилавий корхона томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2012 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатнинг оилавий корхоналарга етказилишини ва улар томонидан унга қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, бошқа ваколатли давлат органлари оилавий корхоналарга фаолиятнинг айрим турларига лицензияларни, шунингдек ишларнинг баъзи турларига рухсатномаларни расмийлаштиришда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар.

4. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек "Маҳалла" фонди билан биргаликда, оилавий корхоналар фаолияти таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатни кенгайтириш ёки ундан моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналарни чиқариш юзасидан таклифлар киритсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 430-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 67-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 сентябрдаги

269-сон қарорига

ИЛОВА


Оилавий корхона томонидан фойдаланишга

йўл қўйилмайдиган моддалар, материаллар

ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ



1. Заҳарли моддалар


1. Азот кислотаси.


2. Акридинлар.


3. Акролеин.


4. Алкалоидлар.


5. Амидлар.


6. Амин бирикмалар.


7. Аминлар.


8. Аммиак.


9. Зичлиги кам бўлган аммиак селитраси.


10. Ангидридлар.


11. Анилин, водород сульфиди.


12. Ароматик углеводородлар.


13. Атропин (дори шаклида эмас).


14. Бензантраценлар.


15. Бензидин.


16. Бертоле тузи.


17. Бихроматлар.


18. Бромбензол.


19. Диметилсульфат.


20. Диоксан.


21. Дифосген.


22. Дихлорэтан.


23. Ўювчи ишқор (концентрацияланган).


24. Тошкўмир смоласи.


25. Тоза кўринишдаги кофеин.


26. Қон гемоглобини билан реакцияга киришадиган қондан тайёрланган заҳарлар.


27. Метил спирти.


28. Метилхолантрен.


29. Маъданли ва органик кислоталар.


30. Маргимуш ва унинг бирикмалари (хўраклардан ташқари).


31. Маргимушли водород.


32. Нафтиламинлар.


33. Баъзи ёғли спиртлар.


34. Никотин (дори шаклида эмас).


35. Ароматик нитрозо-, нитроамин бирикмалар ва уларнинг ҳосилалари.


36. Нитрохлорбензоллар.


37. Углерод оксиди.


38. Азот оксидлари.


39. Органик пероксидлар.


40. Хавфлиликнинг I ва II даражасидаги пестицидлар.


41. Прекурсорлар.


42. Пиридин ҳосилалари.


43. Қўрғошин ва унинг ноорганик бирикмалари.


44. Селен.


45. Сульфат кислота.


46. Олтингугуртли газ.


47. Силикат чанги.


48. Цианид кислота ва унинг тузлари.


49. Никель бирикмалари.


50. Симоб тузлари.


51. Кимёвий стрихнин.


52. Талидомид.


53. Тетраэтилқўрғошин.


54. Трикрезилфосфат.


55. Кислота туманлари.


56. Урсол.


57. Фенилгидразин.


58. Феноллар.


59. Флоуренлар.


60. Фосген.


61. Фосфор.


62. Фосфорорганик заҳарлар.


63. Фторацетат.


64. Хлор (дезинфектантлардан ташқари).


65. Хлорбензидин.


66. Хлороформ.


67. Хлорпикрин.


68. Хлорэтиламинлар.


69. Хроматлар.


70. Цианли водород ва унинг тузлари (натрий цианид, калий цианид, кадмий цианид, кумуш цианид, симоб цианид ва оксицианид, қўрғошин цианид, мис цианид, рух цианид, барий цианид, кальций цианид).


71. Тўрт хлорли углерод.


72. Этилениминлар.



2. Таркибида радиоизотоплар мавжуд радиоактив моддалар ва материаллар

       

N

Радиоизотоп

    

Минимал

аҳамиятдаги

активлик

(МАА), Бк

   

1.

Углерод-14

С-14

1E+07

2.

Фосфор-32

P-32

1E+05

3.

Фосфор-33

P-33

1E+08

4.

Темир-55

Fe-55

1E+06

5.

Темир-59

Fe-59

1E+06

6.

Кобальт-57

Co-57

1E+06

7.

Кобальт-60

Co-60

1E+05

8.

Рух-65

Zn-65

1E+06

9.

Стронций-90

Sr-90

1E+04

10.

Иттрий-90

Y-90

1E+05

11.

Технеций-96

Tc-96

1E+06

12.

Технеций-96m

Tc-96m

1E+07

13.

Технеций-97

Tc-97

1E+08

14.

Технеций-97m

Tc-97m

1E+07

15.

Технеций-99

Tc-99

1E+07

16.

Технеций -99m

Tc-99m

1E+07

17.

Кумуш-110m

Ag-110m

1E+06

18.

Сурма -124

Sb-124

1E+06

19.

Йод-123

I-123

1E+07

20.

Йод-125

I-125

1E+06

21.

Йод-126

I-126

1E+06

22.

Цезий-137

Cs-137

1E+04

23.

Европий-152

Eu-152

1E+06

24.

Гадолиний -153

Gd-153

1E+07

25.

Тулий-170

Tm-170

1E+06

26.

Вольфрам-181

W-181

1E+07

27.

Вольфрам-185

W-185

1E+07

28.

Таллий -204

Tl-204

1E+04

29.

Қўрғошин-210

Pb-210

1E+04

30.

Висмут-210

Bi-210

1E+06

31.

Полоний -210

Po-210

1E+04

32.

Радон-220

Rn-220

1E+07

33.

Радон-222

Rn-222

1E+08

34.

Радий-226

Ra-226

1E+04

35.

Радий-228

Ra-228

1E+05

36.

Актиний -228

Ac-228

1E+06

37.

Торий-228

Th-228

1E+04

38.

Торий-230

Th-230

1E+04

39.

Табиий торий

Табиий Th

(жумладан Th-232)

1E+03

40.

Кадмий-109

Cd-109

1E+06

41.

Торий-234

Th-234

1E+05

42.

Уран-234

U-234

1E+04

43.

Уран-235

U-235

1E+04

44.

Уран-238

U-238

1E+04

45.

Табиий уран

U-табиий

1E+03

46.

Плутоний-238

Pu-238

1E+04

47.

Плутоний-239

Pu-239

1E+04

48.

Америций-241

Am-241

1E+04

49.

Калифорний -252

Cf-252

1E+04

50.

Прометий-147

Pm-147

1E+07

    


3. Ишлаш жараёни юқори даражада хавфли бўлган, шу жумладан, портлаш-ёнғин хавфи бор, токсик, агрессив ёки радиоактив хавфли асбоб-ускуналар

           

N

Асбоб-ускуна номи

Ишлаш жараёни тури

   

Техник

параметрлар

   

1.

Устунсимон идишлар

Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


V > 50 куб. m

t > 115°C

2.

Иссиқлик алмашгич туридаги ускуналар


Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


V > 1,0 куб. m

t > 115°C

3.

Кимё-технологик реакторлар

Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


V > 0,5 куб. m

t > 115°C

4.

Аммиакли-музлатгич қурилмалар ускуналари

  

Портлаш хавфи бор

ва токсик


V > 0,5 куб. m

P > 0,07 MPa

5.

Кимёвий моддаларни ташиш учун мўлжалланган темирйўл цистерналари


Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


V > 39,5 куб. m

6.

Кимёвий моддаларни ташиш учун мўлжалланган автомобиль цистерналари


Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


V > 1,0 куб. m

7.

Суюқ, токсик ва бошқа моддаларни сақлаш учун мўлжалланган турғун стационарлар

  

Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


V > 1,0 куб. m

8.

Аммиак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар (насослар, технологик қувурлар ва ҳ.к.)

Портлаш-ёнғин хавфи бор

ва токсик


V > 1,0 куб. m

9.

Кислота ва ишқор (азот, олтингугурт, хлорид, фосфор кислоталари ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар

  

Токсик ва агрессив


V > 1,0 куб. m

t > 30°C

10.

Газсимон муҳитлар учун поршенли, марказдан қочирма, мембранали компрессорлар


Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


P > 0,6 MPa

11.

Кимёвий жараёнлар учун дошқозон-утилизаторлар, экономайзерлар, деаэраторлар


Портлаш-ёнғин хавфи бор,

токсик, агрессив


V > 10,0 куб. m

t > 100°C

12.

Шартли ўтиш йўли 70 мм бўлган 1-тоифали ва шартли ўтиш йўли 100 мм дан ошиқ бўлган 2 ва 3-тоифали буғ ва иссиқ сув қувурлари

  

Юқори температурали

t > 250°C

13.

Газ тўлдирувчи станциялар, газ тўлдирувчи пунктлар, автомобилга газ қуйиш шохобчаларида ўрнатилган компрессорлар, идишлар, тақсимлаш ва қуйиш устунлари, шланглар, ички газ қувурлари

  

Портлаш-ёнғин хавфи бор

Р  1 МРа

14.

Табиий ва суюлтирилган газдан ёнилғи сифатида фойдаланувчи дошқозонлар, саноат печлари ва турли хилдаги технологик жараёнларнинг газ горелкаси


Портлаш-ёнғин хавфи бор

Газда ишловчи бир ускуна учун

V > 10 куб. m/соат

(ишлатилиши

10 куб. m/соат

ҳажмида),

15.

Газ қувурлари (газ тақсимлаш пунктлари, компенсаторлар, қулфлаш арматураси, хавфсизлик свечалари, сақлаш ускуналари, тескари клапанлар, газ қудуқлари ва ҳ.к.)


Портлаш-ёнғин хавфи бор

Р> 0,005 МРа

16.

Босим остида ишлайдиган асбоб-ускуналар (идишлар, баллонлар, цистерналар):

газгольдерлар;

водород қабул қилгичлар;

газ сепараторлари;

сепараторлар;

чангтутгичлар;

кислород баллонлари;

азотли баллонлар;

пропанобутанли баллонлар;

гелийли баллонлар;

стерилизаторлар.

Портлаш хавфи бор

ва агрессив

V > 0,1 куб. m

P > 0,07 MPa

17.

Барокамералар

Портлаш-ёнғин хавфи бор

P > 0,07 MPa

18.

Ионлаштирилган нурланишни пайдо қилувчи электрофизик ускуналар

Радиоактив хавфли

Е > 5 кэВ

19.

Ионлаштирилган нурланишни пайдо қилувчи электрофизик ускуналар

Радиоактив хавфли

Н > 1,0 мкЗв/с

(эквивалент доза қувватининг ускуна юзасидан 0,1 метр масофада бўлган исталган нуқтасида)


          


Эслатма.

Белгилар: Бк - беккерель; V - ҳажм; m - метр; t - ҳарорат; C - цельсий; P - босим; MPа - мегапаскаль; E - қувват; кэВ - килоэлектронвольт; Н - эквивалент доза қуввати; мкЗв/с - микрозиверт/соат.