Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 й. 224-сон "Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2013 й.

N 224


СОХТА ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК, ТЎЛОВГА

ҚОБИЛИЯТСИЗЛИКНИ ЯШИРИШ ВА ҚАСДДАН ТЎЛОВГА

ҚОБИЛИЯТСИЗЛИККА ОЛИБ КЕЛИШ АЛОМАТЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда корпоратив бошқарув сифатини яхшилаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий аҳволи барқарорлиги юзасидан уларнинг раҳбарлари ва мулкдорларининг масъулиятини ошириш, шунингдек сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келинган ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда тугатиш бошқарувчиларини тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 441-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 54-модда