Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 11.04.2008 й. 5-сон "Банкрот деб эълон қилинган корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида олди-сотди қилишда мулк ҳуқуқини расмийлаштириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.05.2008 й. 493-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2008 й.

N 493-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН     ЧИҚАРИШ,

РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

11.04.2008 й.

N 5


ҚАРОРИ


Банкрот деб эълон қилинган корхонани

мол-мулк мажмуаси сифатида олди-сотди қилишда

мулк ҳуқуқини расмийлаштириш тартибини

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 30 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида"ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган "Банкрот деб эълон қилинган корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида олди-сотди қилишда мулк ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби" (1998 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 493) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Давлат мулки қўмитаси билан келишилган.



Монополиядан чиқариш, рақобат

ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.                                                      Б. Улашов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 192-модда.