Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 30.07.2013 й. 01/19-26/07-сон "Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 23.08.2013 й. 2125-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.08.2013 й.

N 2125-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.07.2013 й.

N 01/19-26/07


ҚАРОРИ


"Стратегик ва монопол маҳсулотлар,

хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди

савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг

қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 июндаги 4-сон "Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2125, 2010 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 256-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                            А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



"Стратегик ва монопол маҳсулотлар,

хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди

савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг

қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомнинг 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 466-модда