Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 23.12.2008 й. 01/23-18/21-сон "Фонд дўконларини ташкил қилиш, улар томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.01.2009 й. 278-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.01.2009 й.

N 278-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.12.2008 й.

N 01/23-18/21


ҚАРОРИ



Фонд дўконларини ташкил қилиш, улар

томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар

тузиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги

низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 14 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) 63-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан 1996 йил 27 августда тасдиқланган "Фонд дўконларини ташкил қилиш, улар томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги низом (1996 йил 28 август, рўйхат рақами 278) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси              Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 6-модда.