Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 12.06.2009 й. 1968-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 06.05.2009 й. 2009-27-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 12 июнда 1968-сон

билан рўйхатга олинган

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директорининг

2009 йил 6 майдаги

2009-27-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси

томонидан акциялар эгалари реестрини қабул

қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни

ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) Қонунига мувофиқ Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда - Марказий депозитарий) томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизмини ўрнатади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


депонентлаш - ҳужжатли акциялар бланкларини депозитарийларга сақлашга топшириш;


ҳаракатсизлантириш - ҳужжатли акцияларни очиқ сақлашга депонентлаш;


охирги реестр - реестр юритишни амалга оширган шахслар маълумотлари бўйича 2008 йил 22 июлдаги иш кунининг охирига шакллантирилган қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати;


рўйхатга олиш журнали - акцияларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши, шунингдек акциялар эгалари реестрида (кейинги ўринларда - реестр) рўйхатга олинган шахс номига ёзилган акциялар сонининг ўзгариши билан боғлиқ ёки акцияларга мажбуриятлар юклатилиши фактини акс эттирувчи бошқа ҳар қандай ҳодисалар тўғрисидаги ёзувларни хронологик тартибда ўзида сақловчи журнал;


рўйхат - депозитарийлар тизими маълумотлари бўйича 2008 йил 22 июлдаги иш кунининг охирига шакллантирилган қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази;

ҳужжатли акциялар эгаси (кейинги ўринларда - эгаси) - ҳужжатли акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


эгасининг вакили (кейинги ўринларда - вакил) - эгасининг номидан ишончнома ёки топшириқ (воситачилик) шартнома асосида иш олиб борувчи шахс.


2. Депозитарийлар тизимидан ташқарида сақланаётган, давлат рўйхатидан ўтган, шунингдек депозитарийдаги эгасининг депо ҳисобварағида сақланаётган ва ҳисобда турган ҳужжатли акциялар мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда ҳаракатсизлантирилиши керак.


3. Ҳужжатли акциялар билан битимлар фақат улар ҳаракатсизлантирилгандан сўнг амалга оширилади.


4. Эгаси мустақил равишда ёки ўз вакили орқали ўзига тегишли ҳужжатли акцияларни депозитарийга ҳаракатсизлантириш учун топширишга ҳақлидир.


5. Депозитарий эгасидан ёки унинг вакилидан ҳужжатли акцияларни қабул қилишни фақат эгасида депозитар шартнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширади.

Эгасида депозитар шартнома йўқ бўлган тақдирда, у мустақил равишда ёки ўз вакили орқали депозитар шартнома тузишга ҳақлидир.

Вакил орқали депозитар шартнома тузишда эгаси томонидан вакилга бериладиган ишончномада эгаси номидан депозитар шартнома тузиш ҳуқуқи, шунингдек ҳужжатли акцияларни депозитарийга топшириш ҳуқуқи кўрсатилади.


6. Ҳужжатли акциялар, улар ҳаракатсизлантирилгандан сўнг депозитарийлар тизимида ҳужжатсиз акциялар учун белгиланган тартибда ҳисобга олинади.


7. Марказий депозитарий эмитентга эмитентнинг ёзма сўрови олингандан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан Рўйхатни тақдим этишга мажбур.


8. Эмитент мазкур Вақтинчалик низом кучга кирган кундан бошлаб бир ой ичида Марказий депозитарийга қуйидагиларни топширади, мазкур Вақтинчалик низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно:

а) Мазкур Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган қоғоз ва электрон кўринишдаги Охирги реестр. Бир бетдан кўпни ташкил қилувчи Охирги реестр тикилган, орқа томонида эмитентнинг, шунингдек Охирги реестрни тузган шахснинг (реестр ихтисослаштирилган реестр сақловчи томонидан юритилган тақдирда) асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши зарур. Охирги реестрнинг бетлари рақамланган бўлиши лозим;

б) Мазкур Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган Рўйхат ва Охирги реестр маълумотларини Солиштириш далолатномаси (кейинги ўринларда - Солиштириш далолатномаси).


9. Қимматли қоғозлар чиқарилишларида эгасининг номи ёзилган ҳужжатли акциялар мавжуд бўлган эмитент Охирги реестр ва Солиштириш далолатномаси топширилган кундан бошлаб икки ой ичида Марказий депозитарийга қуйидагиларни топширади, Мазкур Вақтинчалик низомнинг 10 ва 11-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно:

а) қоғоз ва электрон кўринишдаги рўйхатга олиш журнали. Қоғоз кўринишдаги рўйхатга олиш журнали тикилган, орқа томонида эмитентнинг, шунингдек Охирги реестрни тузган шахснинг (реестр ихтисослаштирилган реестр сақловчи томонидан юритилган тақдирда) асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши зарур. Рўйхатга олиш журналининг титул варағида уни юритишнинг бошланган ва тугатилган санаси тўғрисидаги ахборот кўрсатилади. Рўйхатга олиш журналининг бетлари рақамланган бўлиши зарур;

б) реестрни юритишга тегишли бўлган ва 2008 йилнинг 23 июлига қадар реестрга ёзувлар киритишга асос ҳисобланган ҳужжатлар (кейинги ўринларда - реестрни юритиш тизимининг ҳужжатлари). Агар реестрни юритиш тизимининг ҳужжатлари ҳажми 200 бетдан ошиб кетса, улар алоҳида жилдларга ажратилиши лозим. Ҳар бир жилд бўйича электрон ва қоғоз кўринишида хронологик тартибдаги рўйхат тузилади. Қоғоз кўринишида тақдим этилаётган рўйхат эмитент раҳбарининг имзоси ва мазкур эмитентнинг асосий муҳри билан тасдиқланади.


10. Мазкур Вақтинчалик низомнинг 8 ва 9-бандларида белгиланган талаблар мазкур Вақтинчалик низом кучга кирган санасига қадар Охирги реестр, Солиштириш далолатномаси, рўйхатга олиш журнали ва реестрни юритиш тизимининг ҳужжатларини Марказий депозитарийга топширган эмитентларга татбиқ қилинмайди.


11. Агар реестр юритиш депозитарий томонидан амалга оширилган бўлса, рўйхатга олиш журнали ва реестрни юритиш тизимининг ҳужжатлари белгиланган тартибда ушбу депозитарийда сақланади.


12. Ҳужжатли акциялар улар ҳаракатсизлантирилганидан сўнг белгиланган тартибда Марказий депозитарийда сақланади.

Бу ҳолда акциялар эгаси ҳаракатсизлантирилган акциялар бланкларини беришни талаб қилишга ҳақли эмас.


13. Ҳужжатли акциялар Марказий депозитарий томонидан эмитентга акция чиқарилишини бекор қилиш ҳолларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун берилади.



II. МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙНИНГ

ЭМИТЕНТДАН ОХИРГИ РЕЕСТРНИ,

РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИНИ ВА

РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ТИЗИМИНИНГ

ҲУЖЖАТЛАРИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШИ


14. Марказий депозитарийнинг эмитентдан мазкур Вақтинчалик низомнинг 8 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилиб олиши қабул қилиш-ўтказиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.


15. Марказий депозитарий мазкур Вақтинчалик низомнинг 8 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни амалга ошириш муддати улар Марказий депозитарийга тақдим этилган санадан бошлаб бир ойдан ошмаслиги лозим.


16. Марказий депозитарий Охирги реестрни, рўйхатга олиш журналини ва реестрни юритиш тизимининг ҳужжатларини агар уларни расмийлаштириш мазкур Вақтинчалик низомнинг 8 ва 9-бандларига мувофиқ бўлмаса, эмитентга қайтаришга ҳақлидир.


17. Эмитент мазкур Вақтинчалик низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштиради ва улар Марказий депозитарий томонидан қайтарилган санадан бошлаб ўн иш куни давомида уларни Марказий депозитарийга такроран тақдим этади.


18. Марказий депозитарий Охирги реестри маълумотлари асосида қуйидагиларни амалга оширади:

агар эгалари рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, уларни депонентларнинг Ягона базасида рўйхатга олади;

агар эгаларга депо ҳисобварақлари очилмаган бўлса, уларга депо ҳисобварақларини очади;

агар эгасининг номи ёзилган ҳужжатли акциялар ҳаракатсизлантирилмаган бўлса, эгалар депо ҳисобварақларига, Охирги реестрда кўрсатилган эгасининг номи ёзилган ҳужжатли акциялар сони ва типига мувофиқ равишда "Ҳаракатсизлантирилиши лозим қимматли қоғозлар" бўлимига кирим ёзувини амалга оширади.

Эмитентнинг депо ҳисобварағига тақдим этувчига тегишли ҳужжатли акциялар бўйича "Ҳаракатсизлантирилиши лозим жойлаштирилган тақдим этувчига тегишли ҳужжатли қимматли қоғозлар" махсус бўлимига кирим ёзувини амалга оширади.


19. Марказий депозитарий рўйхатга олиш журнали ва реестрни юритиш тизимининг ҳужжатларининг мазмунига жавобгар бўлмайди.



III. ҲУЖЖАТЛИ АКЦИЯЛАРНИ

ҲАРАКАТСИЗЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИ


20. Ҳужжатли акцияларни депонентлаш қуйидагича амалга оширилади:

а) Марказий депозитарийга:

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан - ҳужжатли акциялар ташкиллаштирилган қимматли қоғозлар савдоларига қўйилганда;

эгасига хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан - бошқа ҳолларда;

жисмоний шахс учун - эгасининг меросхўри, юридик шахс учун - ҳуқуқ вориси томонидан;

б) эгасига хизмат кўрсатувчи депозитарийга - эгаси ёки унинг вакили, жисмоний шахс учун - эгасининг меросхўри ёки юридик шахс учун - ҳуқуқ вориси томонидан.


21. Эгасига хизмат кўрсатувчи депозитарий ва эгаси (эгасининг вакили, эгасининг меросхўри, эгасининг ҳуқуқ вориси) ўртасида тузилган, эгасига хизмат кўрсатувчи депозитарийнинг ваколатли шахси томонидан имзоланган ҳужжатли акцияларни қабул қилиш-ўтказиш далолатномасининг нусхаси эгасининг депо ҳисобварағига унга тегишли ҳужжатли акцияларни сақлашга қабул қилиш ва эгасининг Марказий депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ушбу эгасига хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги депо ҳисобварағига ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


22. Қимматли қоғозлар чиқарилишларида оддий ҳужжатли акциялар мавжуд бўлган эмитент депозитарийнинг ёки эгасининг сўрови бўйича мазкур акциялар бланклари (сертификатлари) эмитент томонидан тайёрланганлиги тўғрисида тасдиқлов беради.

Акциялар бланклари (сертификатлари) эмитент томонидан тайёрланмаганлиги ҳолларида, у мазкур факт аниқланган санадан бошлаб икки иш куни давомида шу ҳақда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини ва тегишли тасдиқлов сўровини юборган шахсни ёзма равишда хабардор қилади.


23. Тошкент шаҳрида жойлашган депозитарий ҳужжатли акциялар қабул қилинган кундан бошлаб, беш иш кунидан кечикмаган ҳолда, Тошкент шаҳридан ташқарида жойлашган депозитарий, ойига бир мартадан кам бўлмаган ҳолда, Марказий депозитарийга ҳужжатли акциялар етказиб беришни амалга оширади.



IV. ЭГАСИНИНГ НОМИ ЁЗИЛГАН ҲУЖЖАТЛИ

АКЦИЯЛАРНИ ҲАРАКАТСИЗЛАНТИРИШ

ХУСУСИЯТЛАРИ


24. Агар акция бланкида (сертификатда) бўш жой қолмаганлиги сабабли ўтказиш ёзувида эгасининг номи кўрсатилмаган бўлса, депозитарий Марказий депозитарийга топширилган Охирги реестрдаги маълумотлар асосида эгасининг номи ёзилган ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш учун қабул қилади.


25. Агар эгасининг номи ёзилган ҳужжатли акцияларни топшириш вақтида акциялар эгаси Охирги реестрга киритилмаган ва унинг номи акция бланкидаги (сертификатдаги) ўтказиш ёзувида кўрсатилмаган бўлса, у Марказий депозитарийга ўзининг ушбу эгасининг номи ёзилган ҳужжатли акцияларни сотиб олганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши зарур.


26. Акциялар бланклари (сертификатлари) қалбакилигининг гумони мавжуд бўлганда, Марказий депозитарий қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган Депозитар ҳисоб ва ҳисоботларининг ягона қоидалари (стандартлари) "Қимматли қоғозларни сақлашга қабул қилиш" бўлимининг 46.2, 46.3-бандларига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.

Бунда, Марказий депозитарий уч иш куни давомида уларга нисбатан шубҳа пайдо бўлган ҳужжатли акцияларни махсус сақлаш жойига қабул қилиш тўғрисида далолатнома расмийлаштиради ва ушбу акцияларни эгасининг депо ҳисобварағидаги "Текширувдан ўтмаган қимматли қоғозлар" бўлимига киритади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Вақтинчалик низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


28. Акциялар эгаси, эмитент, Марказий депозитарий ва номинал сақловчи вазифасини бажарувчи депозитарий ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


29. Мазкур Вақтинчалик низом талабларига амал қилиниши бўйича назоратни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи амалга оширади.


30. Мазкур Вақтинчалик низом қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.





Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Акциядорлик жамияти Бошқаруви Раиси

_____________________________

(Ф.И.Ш.)

_____________________________

(имзо)

"___" _____________ 200__ йил


М.Ў.

ТУЗДИ

_____________________________

Реестр тузган ташкилот номи

_____________________________

(раҳбар Ф.И.Ш.)

_____________________________

(имзо)

"___" _____________ 200__ йил


М.Ў.

___________________________________________________________________________ОХИРГИ РЕЕСТРИ

(акциядорлик жамияти номи)

2008 ЙИЛ 22 ИЮЛЬ ИШ КУНИНИНГ ОХИРИ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА

Акциядорлик жамияти тўғрисида ахборот:

1.

Тўлиқ номи: _____________________________________________________________

2.

Қисқартирилган номи: ____________________________________________________

3.

Марказий депозитарийда рўйхатга олинган шахс коди: _________________________

4.

Устав фонди:


сўм.


5.

Акция номинали:


сўм.


6.

Чиқарилишдаги акциялар сони:


дона.



шу жумладан:






ҳужжатсиз шаклда чиқарилган оддий эгаси ёзилган


дона.

ҳужжатли шаклда чиқарилган оддий эгаси ёзилган


дона.

ҳужжатсиз шаклда чиқарилган эгаси ёзилган имтиёзли


дона.

ҳужжатли шаклда чиқарилган эгаси ёзилган имтиёзли


дона.

ҳужжатсиз шаклда чиқарилган оддий


дона.

ҳужжатли шаклда чиқарилган оддий


дона.

ҳужжатсиз шаклда чиқарилган имтиёзли


дона.

ҳужжатли шаклда чиқарилган имтиёзли


дона.

Т/р

Марказий

депозитарийда

рўйхатдан

ўтказилган

шахс коди*

Қимматли

қоғозлар

сақловчиси

номи

Мажбурият юклатилмаган акциялар сони


Мажбуриятлар

оддий

овоз бериш

ҳуқуқисиз имтиёзли


овоз бериш

ҳуқуқига эга

имтиёзли


оддий

жами

шу

жумладан,

ҳужжатли

шаклда

чиқарилган

оддий


жами

шу

жумладан,

овоз бериш

ҳуқуқисиз

ҳужжатли

шаклда

чиқарилган

имтиёзли


жами

шу

жумладан,

ҳужжатли

шаклда

чиқарилган

имтиёзли

жами

шу

жумладан,

оддий

ҳужжатли

шаклда

чиқарилган

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11


Жадвалнинг давоми


юклатилган акциялар сони


Эгани тасдиқловчи ҳужжат**

ИНН***

ОКПО****

Манзил, телефон

овоз бериш

ҳуқуқига эга

имтиёзли


овоз бериш

ҳуқуқисиз

имтиёзли


тип,

серия

рақам

берилган

сана

ким

томонидан

берилган

юридик

прописка

почта

манзили

жами

шу

жумладан,

имтиёзли

овоз бериш

ҳуқуқига эга

ҳужжатли

шаклда

чиқарилган


жами

шу

жумладан,

имтиёзли

овоз бериш

ҳуқуқисиз

ҳужжатли

шаклда

чиқарилган


12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

("excel" форматида тўлдирилади)

Эгалар - юридик шахслар

Эгалар - жисмоний шахслар

Ишончли бошқарувчилар

Ҳужжатли шаклда чиқарилган оддий акциялар (чиқарилган ва муомалада бўлган акцияларнинг умумий сони кўрсатилади)


ЖАМИ:


Охирги реестрни тузиш учун масъул


______________________________

(Бошқарма ёки бўлим бошлиғи Ф.И.Ш.)


________________

(имзо)


Изоҳ:

* Мавжуд бўлган тақдирда кўрсатилади.

** Жисмоний шахслар учун - паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.

** Юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат.

** Юридик шахс ташкил этмаган хусусий тадбиркорлар (ХТ) учун - ХТни ҳокимиятда рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжат.

*** Жисмоний шахс учун - у мавжуд бўлса кўрсатилади.

*** Юридик шахс ва ХТ учун мажбурий тарзда кўрсатилади.

**** Юридик шахс учун мажбурий тарзда кўрсатилади.




Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА

__________________________________  Рўйхати

(акциядорлик жамияти номи)

ва Охирги реестр маълумотларини солиштириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


2008 йил 22 июлдаги ҳолат

(акциялар эгасига тегишли акциялар сони ва

типи ва унинг анкета маълумотлари бўйича)


________________________                                "___" __________ 200__ йил

(далолатнома тузилган жой)


Биз, қуйида имзо чекувчилар, ушбу Далолатномани шу ҳақда туздикки, унга кўра акция эгасига тегишли акцияларнинг типи ва сони ва унинг анкета маълумотлари бўйича Рўйхатдаги ва Охирги реестрдаги маълумотларни солиштириш амалга оширилди.


Ўтказилган солиштирув натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:


1. Рўйхатдаги эгалар сони - __________та


2. Охирги реестрдаги эгалар сони - __________та


3. Типи ва сони бўйича фарқлар МАВЖУД/МАВЖУД ЭМАС

                                                                                  (тагига чизилсин)

(ушбу Далолатноманинг 3-банди бўйича фарқлар мавжуд бўлса, ушбу Далолатноманинг 3.1-бандига қаранг)


3.1. Типи ва сони бўйича фарқлар ушбу Далолатноманинг 1-иловасида акс эттирилган*


4. Реквизитлар (анкета маълумотлари) бўйича фарқлар МАВЖУД/МАВЖУД ЭМАС.

   (тагига чизилсин)

(ушбу Далолатноманинг 4-банди бўйича фарқлар мавжуд бўлса, ушбу Далолатноманинг 4.1-бандига қаранг)


4.1. Реквизитлар (анкета маълумотлари) бўйича фарқлар ушбу Далолатноманинг 2-иловасида акс эттирилган*


________________________________________________________

                Реестр юритишни амалга оширган шахс номи

(акциядорлик жамияти, депозитарий ёки ихтисослаштирилган рўйхатга олувчи)

_____________________         ___________________________

             (раҳбар лавозими)                                       (Ф.И.Ш.)


_____________________

            (раҳбар имзоси)                                         М.Ў.


________________________________________________________

                             Акциядорлик жамияти номи

_____________________          ___________________________

           (раҳбар лавозими)                                        (Ф.И.Ш.)


_____________________

       (раҳбар имзоси)                                            М.Ў.


*) Ушбу Далолатноманинг иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланади.





"___" __________ 200__ й.даги

Далолатномага

1-ИЛОВА


Рўйхат ва Охирги реестрдаги (анкета маълумотлари бўйича)

маълумотлар натижаларига кўра аниқланган фарқлар тўғрисидаги

АХБОРОТ

_________________________________________________________________

(акциядорлик жамиятининг номи)

Т/р

Акция эгаси номи

Рўйхатга олинган шахс коди

Рўйхатдаги акциялар сони (дона)

Охирги реестрдаги акциялар сони (дона)

Акциялар сонидаги фарқ (3-устун айирув 4-устун)

Фарқ сабаби

Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ўзгартириш учун асос

Депозитарийда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ўзгартириш учун асос - ҳужжатнинг мавжудлиги

Фарқни йўқ қилиш бўйича ҳаракатлар

Изоҳ

реестр юритувчи бўйича*

депозитарий бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

("excel" форматида тўлдирилади)






I. Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган оддий акция


II. Ҳужжатсиз шаклда чиқарилган имтиёзли акция

III. Ҳужжатли шаклда чиқарилган эгаси ёзилган оддий акция

IV. Ҳужжатли шаклда чиқарилган эгаси ёзилган имтиёзли акция







*) 2008 йил 22 июлга иш кунининг охирига қадар реестр юритишни амалга оширган шахс





"___" __________ 200__ й.даги

Далолатномага

2-ИЛОВА


Рўйхат ва Охирги реестрдаги (реквизитлар (анкета маълумотлари)

бўйича) маълумотлар натижаларига кўра

аниқланган фарқлар тўғрисидаги

АХБОРОТ

____________________________________________________________ (акциядорлик жамияти номи)

Т/р

Акция эгаси номи

Рўйхатга олинган шахс коди

Рўйхатдаги маълумотлар

Эгани тасдиқловчи ҳужжат

ИНН

ОКПО

Юридик манзил / рўйхатдан ўтган

Почта манзили / яшаш жойи

тип, серия

рақам

берилган вақти

ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11


("excel" форматида тўлдирилади)








1.











2.











3.











Жадвалнинг давоми

Охирги реестрдаги маълумотлар

Эгани тасдиқловчи ҳужжат

ИНН

ОКПО

Юридик манзил / рўйхатдан ўтган

Почта манзили / яшаш жойи

тип, серия

рақам

берилган вақти

ким томонидан берилган

12

13

14

15

16

17

18

19




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 281-модда.