Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 22.10.2008 й. 2008-26-сон "Депозитар фаолият тўхтатилган ва тугатилган тақдирдаги ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.11.2008 й. 1130-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.11.2008 й.

N 1130-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

22.10.2008 й.

N 2008-26


БУЙРУҒИ



"Депозитар фаолият тўхтатилган ва тугатилган

тақдирдаги ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2008 йил 28 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 13 мартдаги 2002-2-сонли "Депозитар фаолият тўхтатилган ва тугатилган тақдирдаги ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (2002 йил 23 апрель, рўйхат рақами 1130 - Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директори                                                      К. Толипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 47-сон, 467-модда.