Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 21.08.2014 й. 2014-24-сон "Фонд бозорида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга ўрнатилган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.08.2014 й. 1855-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.08.2014 й.

N 1855-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

21.08.2014 й.

N 2014-24


БУЙРУҒИ



"Фонд бозорида ахборот-коммуникация

технологияларидан фойдаланишга ўрнатилган

талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 1 августдаги 2008-13-сон "Фонд бозорида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1855, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 386-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                         Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



"Фонд бозорида ахборот-коммуникация

технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган

талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқ муқаддимасидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз, электрон шаклда амалга оширилади.";


в) 13-банддан "ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Тизим иштирокчилари қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун Тизим иштирокчилари ўртасида келишилган ҳолда маълумотлар шаклига конвертация қилинадиган, ахборотларни ўзида қамраб олган электрон ҳужжатлар билан алмашадилар.".


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 сентябрь, 35-сон, 450-модда