Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008-33-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/ҚҚБФМНҚМ-18/19-сон, Молия вазирлигининг 103-сон, Марказий банк Бошқарувининг 305-В-сон "Институционал инвесторлар томонидан корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг сифати ва минимал даражасига ўрнатилган меъёрий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.11.2008 й. Қарори (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1875-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2008 й.

N 1875

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

07.11.2008 й.

N 2008-33


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.11.2008 й.

N 01/ҚҚБФМНҚМ-18/19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.11.2008 й.

N 103


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.11.2008 й.

N 305-В


ҚАРОРИ



Институционал инвесторлар томонидан

корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган

инвестицияларнинг сифати ва минимал даражасига

ўрнатилган меъёрий талаблар тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 12 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Институционал инвесторлар томонидан корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг сифати ва минимал даражасига ўрнатилган меъёрий талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директори

К. Толипов

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси

   

Д. Мусаев

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 484-модда.