Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 07.06.2002 й. 2002-11-сон "Акциядорлик жамиятлари акцияларини чикариш, давлах рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.07.2002 й 1159-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.07.2002 й

N 1159




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

07.06.2002 й.

N 2002-11


БУЙРУҒИ



Акциядорлик жамиятлари акцияларини чикариш,

давлах рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни

бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси" Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисидаги Низомга асосан БУЮРАМАН:


1. Иловага мувофиқ "Акциядорлик жамиятлари акцияларини чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин.


2. Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Мазкур Буйруқ амалга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларни чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом" (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 10 июлда 453-сон билан рўйхатга олинган) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Бош директор                                                 М.Юнусматов



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами" 2003 й. 3-илова.