Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 16.07.2009 й. 2009-40-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.08.2009 й. 2000-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.08.2009 й.

N 2000




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

16.07.2009 й.

N 2009-40


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2009 йил 9 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 7 июндаги 2002-10-сонли "Корпоратив облигацияларни чиқариш, чиқарилувни давлат рўйхатига олиш ва сўндириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1158, 2002 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 13-сон);


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 7 июндаги 2002-11-сонли "Акциядорлик жамиятлари акциялари чиқарилувини давлат рўйхатига олиш ва чиқарилувини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1159, 2002 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 13-сон);


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2003 йил 5 сентябрдаги 2003-17-сонли "Акциядорлик жамиятлари акциялари чиқарилувини давлат рўйхатига олиш ва чиқарилувини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1159-1, 2003 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон);


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 майдаги 2004-08-сонли "Корпоратив облигацияларни чиқариш, чиқарилувни давлат рўйхатига олиш ва сўндириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1158-1, 2004 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 258-модда);


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2005 йил 16 декабрдаги 2005-17-сонли "Акциядорлик жамиятлари акциялари чиқарилувини давлат рўйхатига олиш ва чиқарилувини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1159-2, 2006 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 21-модда);


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2006 йил 6 сентябрдаги 2006-09-сонли "Корпоратив облигацияларни чиқариш, чиқарилувни давлат рўйхатига олиш ва сўндириш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1158-2, 2006 йил 11 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 383-модда).


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                           К. Толипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 36-сон, 394-модда.