Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 27.12.2003 й. 555-сон "Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.02.2004 й. 1312-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.02.2004 й.

N 1312




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.12.2003 й.

N 555


ҚАРОРИ



Қимматли қоғозлар бланкаларига

қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 27 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги "Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 506-сонли қарорига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низом (янги таҳрири) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.


3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 285-сон билан тасдиқланган "Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1998 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 553-сон).



Марказий банк Бошқаруви

раиси вазифасини в.б.                                           М. Жумагалдиев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 90-модда.