Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 22.04.2002 й. 510 (10/4)-сон "Юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялар чиқариши ва муомалада бўлиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш"ги Қарори (АВ томонидан 16.05.2002 й. 1140-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.05.2002 й.

N 1140




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.04.2002 й.

N 510 (10/4)


ҚАРОРИ



Юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг облигациялар чиқариши

ва муомалада бўлиши тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли "Пул массасини ўсишини чеклаш ва молиявий интизомга риоя этиш бўйича жавобгарликни ошириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Марказий банкнинг Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган "Юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялар чиқариши ва муомалада бўлиши тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов



Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон