Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 25.06.2010 й. 2010-12-сон "Қимматли қоғозлар билан репо битишувларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.07.2010 й. 1396-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2010 й.

N 1396-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

25.06.2010 й.

N 2010-12


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар билан репо битишувларни

амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2010 йил 18 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 15 июлдаги 2004-16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1396, 2004 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 361-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан репо битишувларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                        К. Толипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 26-27-сон, 228-модда.