Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 16.03.1990 й. 142-сон "СССР Министрлар Советининг "Мақсадли процентсиз давлат заёмларини чиқариш тўғрисида" 1989 йил 21 декабрдаги 1119-сон қарори"
ЎЗБЕКИСТОН ССР
МИНИСТРЛАР СОВЕТИНИНГ
ҚАРОРИ
16.03.1990 й.
N 142
СССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИНИНГ
“МАҚСАДЛИ ПРОЦЕНТСИЗ ДАВЛАТ
ЗАЁМЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА”
1989 ЙИЛ 21 ДЕКАБРДАГИ
1119-СОН ҚАРОРИ
1989 йил 31 октябрда СССР Олий Совети қабул қилган “СССРнинг 1990 йилги давлат бюджети тўғрисида” СССР қонунини бажариш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган социал масалаларни ҳал этиш учун узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар сотиб олишга имкон берадиган мақсадли процентсиз заёмларни ихтиёрий равишда тарқатиш йўли билан аҳолининг маблағларини фаол жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, область ижроия комитетлари ва Тошкент шаҳар ижроия комитети корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг меҳнат коллективлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия комитетлари орқали аҳоли ўртасида мақсадли процентсиз давлат заёми облигацияларини иловага мувофиқ ҳажмларда ва товарлар сонига кўра ихтиёрий равишда тарқатишни таъминласинлар.
2. Ўзбекистон ССР Молия министрлиги, СССР Жамғармалар банкининг Ўзбекистон республика банки, Ўзбекистон ССР Савдо министрлиги:
облигациялар бўйича операцияларни амалга оширишда СССР Давлат план комитети билан 1990 йил 18 январдаги N 10/101/04-36-сон келишув асосида СССР Молия министрлиги томонидан тасдиқланган мақсадли процентсиз давлат заёмларини чиқариш, сотиш ва қийматини қайтариш шартларига қаттиқ риоя қилсинлар;
кўрсатилган шартларни манфаатдор ташкилотлар, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия комитетларига етказсинлар, улар тасарруфидаги бўлинмаларда, шунингдек аҳоли ўртасида мақсадли процентсиз заёмлар облигацияларини чиқаришнинг мақсади, сотиш ва қийматини қайтиб бериш тартиби борасида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.
3. Эътиборга олинсинки, СССР Министлар Совети ўзини 1989 йил 21 декабрдаги 1119-сон қарорига мувофиқ:
СССР Молия министрлигига 1990 йилда қиймати 10 миллиард сўмгача бўлган мақсадли процентсиз давлат заёми облигацияларини 1993 йилда улар қийматини қайтариб бериш шарти билан чиқаришга рухсат берди;
ушбу облигацияларнинг сотилишидан тушадиган маблағ биринчи навбатдаги социал тадбирларнинг ҳал этилиши учун иттифоқ бюджети фойдасига ўтказилишини белгилади;
сотилган облигациялар суммасининг иттифоқ бюджети ҳисобидан 2 процент миқдорида комиссион бадал ундирган ҳолда, давлат мақсадли процентсиз заёмлари облигацияларини сотишни СССР Жамғармалар банкига юклади;
СССР Давлат план комитетига 1991-1995 йилларда СССРни иқтисодий ва социал ривожлантириш давлат плани лойиҳасида мақсадли давлат заёмлари облигациялари бўйича аҳолига бериш учун товарларни етказиб беришга давлат буюртмасини киритишни кўзда тутишни;
СССР Савдо министрлигига аҳолига сотилган заём облигацияларига мувофиқ 1993 йилда иттифоқдош республикаларга кўрсатилган товарларнинг бозор фондларини мақсадли ажратишни таъминлашни топширди.
Ўзбекистон ССР
Министрлар Совети Раиси М.Мирқосимов
Ўзбекистон ССР
Министрлар Советининг
Ишлар Мудири Н.Мизякин
Министрлар Советининг
1990 йил 1 мартдаги
142-сон қарорига
ИЛОВА
Мақсадли процентсиз давлат заёми облигациялари бўйича
1993 йилда Ўзбекистон ССР аҳолисига сотиладиган товарлар
Холодильниклар |
Тикув машин алари |
“Вятка автомат” кир ювиш машинала ри |
СВЧ печк ала ри |
Кичик трактор лар |
Видео магни тафон лар |
IV авлод рангли телеви зорлар |
|||
ЗИЛ |
Бирюса |
Минск |
|||||||
Ўзбекистон ССР бўйича жами |
1560 |
4080 |
3760 |
15700 |
1950 |
5900 |
2000 |
41000 |
137600 |
шу жумладан: |
|||||||||
Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети |
95 |
248 |
228 |
355 |
19 |
410 |
100 |
2493 |
8366 |
область ижроия комитетлари |
|||||||||
Андижон |
131 |
343 |
16 |
1320 |
164 |
396 |
190 |
3448 |
11573 |
Бухоро |
126 |
331 |
305 |
1273 |
158 |
450 |
165 |
3324 |
11155 |
Қашқадарё |
128 |
334 |
308 |
1285 |
160 |
311 |
190 |
3356 |
11264 |
Наманган |
115 |
300 |
276 |
1153 |
143 |
392 |
150 |
3011 |
10106 |
Самарқанд |
182 |
475 |
438 |
1829 |
227 |
518 |
270 |
4776 |
16029 |
Сурхондарё |
101 |
263 |
243 |
1013 |
126 |
171 |
170 |
2646 |
8882 |
Сирдарё |
104 |
273 |
252 |
1051 |
131 |
300 |
150 |
2745 |
9209 |
Тошкент |
165 |
432 |
398 |
1662 |
206 |
707 |
190 |
4939 |
14562 |
Фарғона |
164 |
430 |
396 |
1654 |
205 |
501 |
240 |
4319 |
14495 |
Хоразм |
79 |
206 |
190 |
791 |
98 |
201 |
120 |
2067 |
6935 |
Тошкент шаҳар ижроия комитети |
170 |
445 |
410 |
1714 |
213 |
1543 |
65 |
4476 |
15024 |