Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 299-В-2-сон, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015-12-сон “Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 22.08.2015 й. Қарори (АВ томонидан 22.09.2015 й. 1782-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.09.2015 й.

N 1782-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.08.2015 й.

N 299-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ

22.08.2015 й.

N 2015-12


ҚАРОРИ



Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида

инвестиция воситачиси, инвестиция активларини

бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида

касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-B, 2008-05-сон қарори (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105 модда) билан тасдиқланган Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази бош директори

Б. Атаханов

     





Қарорга

ИЛОВА



Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида

инвестиция воситачиси, инвестиция активларини

бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида

касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талабларни белгилаб беради.

Мазкур Низом давлат қимматли қоғозларига доир операцияларга татбиқ этилмайди.".


2. Ўзбек тилидаги матннинг 1, 6, 7, 14, 15, 16 ва 18-бандларидаги "бозори фаолиятини тартибга солувчи" деган сўзлар "бозорини тартибга солиш бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Банк томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишда банк ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши, тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ишончли бошқарувдаги инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати миқдорини ҳисоблаш банк томонидан Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1322, 2004 йил 5 март) қоидаларига ўхшаш тартибда амалга оширилади.".


5. 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. Ўзбек тилидаги матннинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Банклар қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари битимларни рўйхатга олишда биржадан ташқари битимларнинг рўйхатини юритиш талабларига риоя қилишлари ҳамда рўйхатга олинган битимлар юзасидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот тақдим этишлари лозим.".


7. Ўзбек тилидаги матннинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банк томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ҳақида ахборот келиб тушганда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чоралар кўриш учун маълумотлар юбориш ҳуқуқига эга".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 28 сентябрь, 38-сон, 503-модда