Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 24.08.2012 й. 2012-18-сон "Қимматли қоғозлар бўйича ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тўғрисидаги низомни, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.09.2012 й. 710-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.09.2012 й.

N 710-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.08.2012 й.

N 2012-18


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бўйича ҳисоботларни тузиш

ва тақдим этиш тўғрисидаги низомни, шунингдек

унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 15 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 29 мартда тасдиқланган Қимматли қоғозлар бўйича ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 710, 1999 йил 27 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 2000 йил 20 октябрда 12-2000-сон билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бўйича ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тўғрисидаги низомга 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 710-1, 2000 йил 10 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 20 ноябрдаги 2002-13-сон "Қимматли қоғозлар бўйича ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 710-2, 2003 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор в.в.б.                                                                    Б. Атаханов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 36-сон, 415-модда