Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.09.1993 й. 919-XII-сон "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.1993 й.

N 919-XII



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА ФОНД

БИРЖАСИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1994 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ўз норматив ҳужжатларини қараб чиқиб, ушбу Қонунга зидларини бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонунни рўёбга чиқариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонун 1994 йилнинг 1 январигача муомалага чиқарилган меҳнат жамоалари ёки корхоналарнинг акцияларига амал қилмайди.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                 Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 326-модда