Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 26.11.2002 й. 24-сон "Молиявий натижалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида ҳисоботни тузиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.12.2002 й. 1195-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.2002 й.

N 1195




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.11.2002 й.

N 24



БУЙРУҒИ



Молиявий натижалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар

ҳолати тўғрисида ҳисоботни тузиш бўйича

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2002 йил 29 декабрдан бошлаб кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 474-сонли Қарорига асосан


БУЮРАМАН:


1. Корхоналарни (ташкилотларни) 5-ф шакл бўйича молиявий натижалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш бўйича Йўриқнома тасдиқлансин.


2. Мазкур Буйруқнинг 1-бандида кўрсатилган "Молиявий натижалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида" ҳисоботни 5-ф шакл бўйича тузиш ҳақидаги Йўрикнома барча турдаги мулк шаклига эга бўлган йирик ва кичик корхоналарга ва ташкилотларга тарқатилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг статистика органлари мазкур Буйруқни барча ҳисобот берувчи корхона ва ташкилотлар эътиборига етказсин.


4. Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                             Р. Азимов