Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молиявий натижалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида ҳисоботни тузиш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 19 декабрь 2002 йилда 1195-сон билан рўйхатга олинган) (ЎзР Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2002 йил 26 ноябрдаги 24-сонли Буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

АВ томонидан 19 декабрь 2002 йилда

1195-сон билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг

2002 йил 26 ноябрдаги 24-сонли Буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Молиявий натижалар

ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати

тўғрисида ҳисоботни тузиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекисгон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 474-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1. Иловага мувофиқ 5-ф шаклдаги ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган, шунингдек ўз ихтиёрида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбурияглари бўйича ушбу мулк билан жавоб берувчи, ҳамда мустақил балансга ва ўз ҳисоб-китоб счётига эга бўлган, солиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи ҳисобланган барча турдаги мулк шаклига эга бўлган корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим қилинади (1-сон кичик бизнес шакли бўйича "Микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи"ни топширувчи бюджет ташкилотлари, 1-сон фермер "Фермер хўжалигининг иши тўғрисида ҳисобот"ни ва 1-сон деҳқон "Деҳқон хўжалигининг иши тўғрисида ҳисобот"ни топширувчи хўжаликлар бундан мустасно).

Ҳисобот даврининг маълум қисмида товарлар ишлаб чиқарган ёки хизматлар кўрсатган, ёхуд инвестициялаш фаолияти билан шуғулланган, вақтинчалик ишламаётган Корхоналар ушбу ҳисоботни умумий асосларда, қайси даврдан бошлаб ишламаётганини кўрсатган ҳолда тақдим этадилар.


2. Ҳисобот корхона жойлашган жойдаги статистика органига ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги 15 санадан кечикмаган ҳолда тақдим қилинади.

Барча сатрлар аниқ ва ўчиришларсиз тўлдирилиши керак. Статистик ҳисобот шаклида барча назарда тутилган кўрсаткичлар келтирилади. Агар корхонада тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлмай, у ёки бу модда (сатр, устун) тўлдирилмаса, ушбу модда (сатр, устун) устидан чизиб қўйилади.

Ҳисобот корхона раҳбари ва бош бухгалтер (агар бўлса) томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.


3. Корхона томонидан давлат ҳисоботини статистика органларига тақдим этмаслик, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсаташ ёки

...