Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.1992 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасининг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.1992 й.

N 66



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ

ТАРАҚҚИЁТ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ

ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” 1992 йил 13 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда республиканинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашнинг миллий дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш ҳамда бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилашнинг ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

республиканинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш тараққиёт истиқболларини белгилаш ва параметрларини аниқлаш соҳасида республика иқтисодий органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун республиканинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши дастурлари, йирик иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий муаммоларни ҳал қилиш лойиҳаларини, аҳолининг турмуш даражаси ва ижтимоий муҳофазасини оширишга оид давлат сиёсатинн шакллантириш, инвестиция, пул муомаласини тартибга солиш ва молия-кредит механизмини такомиллаштириш, халқ хўжалиги тузилмаларини қайта қуриш борасидаги таклифларни киритиш;

хорижий инвесторлар иштирокида йирик инвестиция дастурлари прогнозлари экспертизасини ўтказиш ва уларни Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритиш, хорижий инвестициялардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилиш;

статистика органлари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув органларидан, шунингдек, идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган статистик маълумотлар ва материалларни олиш;

муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

республиканинг истиқболини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозларини, параметрларини ишлаб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини, илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртлари ва бошқа мусссасаларни, шунингдек, айрим олимлар ва йирик мутахассисларни жалб этиш;

ўзига берилган ваколатлар доирасида меъёрий ва методик ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси марказий аппарати ходимларининг 180 нафардан иборат (хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган холда), тегишли иш ҳақи фондига эга бўлган чекланган миқдори белгилансин.

Қўмитага Қўмита раисининг беш нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.

Хизмат мақоми, моддий-маиший таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари вазирларга, Раиснинг ўринбосарлари - вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилсин.


4. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Раисига:

Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартишлар киритиш;

Қўмита марказий аппарати фаолиятининг йўналиши ва тузилмаси ўзгариши муносабати билан марказий аппаратдан бўшатиладиган ходимлар учун ишга жойлашиш даврида, лекин уч ойдан кўп эмас, уларнинг аввалги иш жойида олган лавозим маошларини сақлаб қолиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ташкил этилганлиги муносабати билан:

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида мавжуд вилоятлар ва Тошкент шаҳар режа комиссиялари негизида 20-30 кишидан иборат ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришни прогнозлаш ва иқтисодиётни мувофиқлаштириш бўйича бошқарма ташкил этилсин. Белгилаб қўйилсинки, айтиб ўтилган ҳудудий бошқармалар ҳокимликларнинг ва Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси бўйсунишида бўлади ҳамда уларга ҳисоб бериб туради;

ноҳиялар, шаҳарлардаги ноҳиялар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳузурида мавжуд ноҳия ва шаҳар режа комиссиялари ходимлари сони ва маблағлари ҳисобидан ноҳия, шаҳар иқтисодиёти ривожланишини мувофиқлаштириш бўйича 3-8 кишилик бўлимлар ташкил этилсин. Бу ҳудудий органларга методик раҳбарлик қилиш Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси томонидан амалга оширилади.


6. Қўмита фаолияти йўналишини ҳисобга олган ҳолда, унинг илмий ва ахборот билан таъминланиш даражасини ошириш мақсадида унга қарашли илмий-тадқиқот ташкилотлари қайтадан ташкил этилсин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитасининг ҳисоблаш маркази бор бўлган Иқтисодиёт ва нормативлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Ахборот ва техник-иқтисодий тадқиқотлар илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасининг Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин.


7. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси бир ой муддат ичида:

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун, Қўмитанинг янги функциялари ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, Қўмита тўғрисидаги Низом лойҳасини киритсин;

Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги Низомни, унинг ходимлари сони ва тузилмасини тасдиқласин. Институт фаолиятининг илмий йўналиши, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш тизими тубдан қайта кўриб чиқилсин, раҳбарлик қилиш даражаси оширилсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига ойлик “Ҳаёт ва иқтисод” (“Жизнь и экономика”) журналини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 26 августдаги 300-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай амалга оширилаётганлиги 1992 йил май ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 17 февралдаги

66-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини

белгилаш қўмитасининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раис

Раиснинг Бириичи ўринбосари -

ижтимоий-иқтисодий тараққиётни ва

ташқи иқтисодий алоқаларни прогнозлаш

комплекси раҳбари


Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва халқ хўжалиги

баланси параметрларини прогнозлаш йиғма бўлими

Бозор иқтисодиётини шакллантиришни таҳлил этиш бўлими

Минтақалар иқтисодиёти ривожланиши истиқболлари ва ишлаб

чиқариш кучларини жойлаштириш бўлими

Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланишини прогнозлаш

бўлими

Экспорт имкониятларини прогнозлаш ва экспорт-импорт бўйича

маҳсулот етказиб беришларни бошқариб бориш бўлими

Иккинчи бўлим


Раис ўринбосари -

саноат, ёқилғи-энергетика ресурслари ривожланишини ва

халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни прогнозлаш

комплекси раҳбари


Саноат ишлаб чиқариши ривожланишини прогнозлаш йиғма бўлими

Ёқилғи-энергетика комплекси ривожланишини прогнозлаш бўлими Машинасозликни ривожлантиришни прогнозлаш бўлими

Минерал-хом ашё ресурсларини, кимё ва металлургиянинг ривожланишини прогнозлаш бўлими

Халқ истеъмоли моллари ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва прогнозлаш бўлими


Раис ўринбосари -

деҳқончилик саноати комплекси ривожланишини

прогнозлаш комплексининг раҳбари


Баланслар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини прогнозлаш бўлими

Деҳқончилик саноати комплекси қайта ишлаш тармоқларини истиқболли ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўлими

Деҳқончилик саноати комплекси ривожланишини инвестициялаш

бўлими

Экология ва табиатдан оқилона фойдаланиш бўлими


Раис ўринбосари -

ижтимоий ривожланиш ва аҳолини ҳимоя қилиш

комплекси раҳбари


Ижтимоий ривожланишни прогнозлаш, аҳолининг иш билан

таъминланиши ва ижтимоий ҳимоя қилинишини бошқариш бўлими

Истеъмол бозорини, пул муомаласини прогнозлаш ва бошқариш

бўлими

Халқ таълими ва маданият бўлими

Соғликни сақлашнинг ривожланишини мувофиқлаштириш ва

прогнозлаш бўлими


Раис ўринбосари -

инвестицияларни ва фан-техника тараққиётини

прогнозлаш комплекси рақбари


Инвестициялар ва фан-техника тараққиётини прогнозлаш йиғма

бўлими

Қурилиш индустрияси ва пудрат ишлари бозорини бошқариш бўлими

Бинокорлик материаллари саноати, ёғоч-тахта тайёрлаш ва ёғочга ишлов беришнинг ривожланишини прогнозлаш бўлими

Уй-жой-коммунал қурилишнинг ривожланишини мувофиқлаштириш бўлими

Транспорт, информатика ва алоқа тизимининг ривожланишини мувофиқлаштириш ва истиқболлари бўлими


*  *


*


Ишлар бошқармаси

Кадрлар бўлими


Тасарруфидаги ташкилотлар:

Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти

Ҳаёт ва иқтисод” (“Жизнь и экокомика”) журнали таҳририяти