Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2003 й. 8-сон қарорига 4-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Махкамасининг

2003 йил 8 январдаги

8-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат

статистика қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 декабрдаги ПФ-3183-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика соҳасида ривожланишнинг миллий ва минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда илмий методологияга, халқаро стандартлар ва қоидаларга асосланган яхлит илғор статистика ахбороти тизимини яратишга ва унинг фаолият кўрсатишига йўналтирилган ягона сиёсатни амалга оширувчи, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар ва ташкилотларнинг расмий статистика ахборотларига бўлган эҳтиёжини қондирувчи давлат бошқаруви республика органи ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятида:

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг статистикага оид ваколатлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Статистика давлат департаментининг ваколатлари, мажбуриятлари ва мулкий ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика ишларининг:

ишончлилик, холислик, беғаразлик; долзарблик, қиёсийлик ва барқарорлик; қулайлик, очиқ-ойдинлик ва ошкоралик;

статистика ахборотини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашишни истисно этиш принциплари асосида ташкил этилишини таъминлайди.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар, шаҳарлардаги статистика органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига қарашли ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статисгика қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг вазирликлар, идоралар, ижро этувчи хокимият маҳаллий органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Давлат статистика органлари фаолиятига давлат органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг аралашишига йўл қўйилмайди.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятини республика ва маҳаллий ҳокимият органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари билан, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорликдан фойдаланган ҳолда ўзаро боғлиқ равишда амалга оширади.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мустақил юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, ўз ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.


II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


11. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

статистика соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, статистикани ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;

давлат статистикаси соҳасида фаолиятни мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш;

халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона статистика методологиясини ҳамда давлат статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш;

ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш;

давлат органларини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, юридик шахсларни, давлат муассасаларини ва халқаро ташкилотларни, шунингдек жамоатчиликни статистика ахборотлари билан белгиланган тартибда таъминлаш;

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш, статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистик классификаторлар тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва юритиш.


III. АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) давлат статистикаси соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, давлат статистикаси соҳасида фаолиятни мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш борасида:

статистика маълумотлари фойдаланувчилари талабларини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда истиқболли мақсадлар ва йўналишларни, давлат статистикасини ривожлантириш учун кадрлар билан ва молиявий таъминлашни белгилайди, Давлат статистика ишлари дастурини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;

давлат статистикаси тамойилларига риоя этилишини ва халқаро стандартлар ва қоидаларга мувофиқ бўлган статистик методологиянинг ягоналигини таъминлайди;

давлат статистикасини ташкил этиш соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади, статистика фаолияти масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда республика Ҳукуматига ва тегишли органларга киритади;

бошқа давлатларнинг статистика органлари ва халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисида белгиланган тартибда битимлар тузади;

б) халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона статистика методологиясини ҳамда давлат статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш соҳасида:

давлат статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва жорий этади, статистика кузатувларини олиб бориш усулларини белгилайди;

давлат статистикаси соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда қабул қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган идоравий статистика кузатувлари шаклларини келишади;

статистика соҳасида тадқиқот ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

статистика соҳасидаги чет эл тажрибасини жамият эҳтиёжларига мувофиқ ўрганади, умумлаштиради ва оммалаштиради;

статистика ахборотлари тезкорлик билан узатилишини ва қайта ишланишини, давлат статистикаси ягона ахборот тизимининг республиканинг бошқа ахборот тизимлари билан мос келишини ва ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи янги ахборот-коммуникация ресурслари ва технологияларини давлат статистика органлари ишларига жорий этади;

барча даражалардаги статистика органлари кадрларининг малакаси оширилишини ва қайта тайёрланишини тизимли асосда таъминлайди;

в) статистика ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш соҳасида:

Давлат статистика ишлари дастурининг бажарилишини таъминлайди;

мамлакатни, унинг минтақаларини, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан давлат статистика кузатувларини ташкил этади ва амалга оширади;

давлат статистика ҳисоботини, уй хўжаликларини кузатишни, рўйхатдан ўтказишларни, бир марталик ҳисобга олишларни, сўровларни ва бошқа кузатувларни ташкил этади ва маълумотларнинг қоғоз ёки электрон кўринишда тўпланишини таъминлайди;

макроиқтисодий кўрсаткичларнинг статистик ҳисоб-китобларини амалга оширади ҳамда мамлакатдаги энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг дастлабки статистик таҳлилини олиб боради;

статистика ва ҳисобот кўрсаткичларининг тезкорлиги, ишончлилиги ва холисоналилигини, статистик ахборотларнинг қулайлиги, очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди;

статистика ишларини ташкил этишнинг статистик ахборотларини тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳар қандай аралашувини истисно қиладиган тизимини яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;

олинган статистика маълумотларининг маҳфийлигини, давлат сирларига эга бўлган статистика маълумотларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

статистика ахборот ресурсларининг хавфсизлигини ва давлат статистикаси ахборот-ҳисоблаш тизимининг рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилинишини таъминлайди;

респондентларни давлат статистика кузатувлари шаклларининг бланклари билан ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида бепул таъминлайди, уларни тўлдиришга доир тушунтиришлар беради;

г) статистика ахборотлари билан белгиланган тартибда таъминлаш соҳасида:

чиқарилаётган маълумотлар методлари, тартиби ва сифатини такомиллаштириш асосида очиқ статистика ахборотларини тарқатади ва барча фойдаланувчиларга улардан фойдаланиш учун тенг шартларни таъминлайди;

статистика кузатувлари ва расмий статистика ахборотлари масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради;

шартнома шартлари бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистик, таҳлилий, ахборот, ноширлик хизматларини ва Давлат статистика ишлари дастуридагидан ташқари бошқа хизматларни кўрсатади;

д) Корхоналар ва ташкилотлар ҳамда иқтисодий-статистик классификаторларнинг ягона давлат реестрини юритиш соҳасида:

ягона таснифлар тизими асосида юридик шахсларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва идентификациялашни, Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрининг ҳамда иқтисодий-статистик классификаторларнинг самарали фаолият кўрсатишини ҳамда ривожлантирилишини ва унинг Миллий ахборот тизимига интеграциялашувини таъминлайди;

статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика классификаторларини ишлаб чиқади ва юритади, уларнинг халқаро стандарт классификаторлари асосида мунтазам равишда қайта кўриб чиқилишини амалга оширади;

қўшма ахборот тизимларини ва дастурий ресурсларни яратиш учун асос сифатида статистик классификаторлардан фойдаланишни таъминлайди;

статистик классификаторлар ва уларга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборотларни фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам бажаради.


IV. ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўзига юкланган функцияларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

статистика бўйича ягона сиёсатни олиб бориш соҳасида фаолиятни мувофиқлаштиришни ва функционал тартибга солишни амалга ошириш;

давлат статистика кузатувлари шаклларини, уларни бериш тартибини тасдиқлаш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат статистика кузатувларини олиб бориш методларини белгилаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг идоравий статистика кузатувлари шаклларини келишиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа юридик шахслардан (зарур ҳолларда - уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан) давлат статистика ҳисоботини олиш ҳамда ундан статистика мақсадларида фойдаланиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, хусусий тадбиркорлар фаолиятининг давлат статистика кузатувларини олиб бориш ва олинган маълумотлардан статистика мақсадларида фойдаланиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, давлат ташкилотларидан давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотларни (уларни ишлаб чиқишнинг исталган босқичида), шунингдек уларга илова қилинадиган тушунтиришларни сўраш ва олиш;

юридик шахсларни ва хусусий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан, шунингдек юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг регистрлари ва ахборот базаларини шакллантирувчи ва юритувчи давлат органлари ва уларнинг идоравий ташкилотларидан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини ҳамда иқтисодий-статистик классификаторларни юритиш ва фаоллаштириш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;

давлат органлари, юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг, статистика маълумотларини тақдим этувчи хусусий тадбиркорларнинг бажариши мажбурий бўлган норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиш;

давлат статистика кузатувларининг методологияси ва ташкил этилиши, шунингдек расмий статистика ахборотлари билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга ошириш;

статистика ахборотлари ва статистика маълумотларидан нотўғри фойдаланиш ва уларни талқин қилиш ҳолатларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича тушунтиришлар бериш;

барча юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар томонидан давлат статистикаси соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини амалдаги қонунчиликка мувофиқ назорат қилиш;

олинаётган статистика маълумотларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва холисоналигини экспертизадан ўтказиш;

давлат статистика маълумотларида бузилишлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш ва йиғма давлат статистика маълумотларига тегишли тузатишлар киритиш;

давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузаётган мансабдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ маъмурий чоралар кўриш;

давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга солинадиган маъмурий жарималардан тушумлар ҳисобига Махсус жамғармани шакллантириш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тизимига кирадиган ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таклифларни тайёрлаш ва киритиш, шунингдек ушбу ташкилотлар тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни тасдиқлаш, давлат статистика кузатувларини олиб бориш учун шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш;

хўжалик шартномалари бўйича, тижорат асосида статистика, таҳлил, ахборот-ҳисоблаш, ноширлик ва соҳа мавзуси бўйича бошқа ишларни олиб бориш;

статистика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилаш, уларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси илмий муассасаларини, республика ва бошқа чет эл ташкилотларини, шунингдек мамлакатимизнинг ва чет эл етакчи мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;

халқаро статистика ва иқтисодиёт ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, статистика масалалари бўйича, шу жумладан, халқаро семинарлар ва кенгашларни ўтказиш ва уларнинг ишида қатнашиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика сохасидаги ягона сиёсатнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ходимлари "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бузганлик учун, шунингдек статистика маълумотларини яширганлик ва бузиб кўрсатганлик учун, ёхуд мазкур қонун бузилишларига кўмаклашганлик учун қонунга мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликга тортилади.


V. ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



16.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосарлари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси мақомига кўра вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Ўзбскистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига юклпшап вазифаларнинг бажарилиши ва унинг функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.


17. Ўзбекисгон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

давлат статистика органлари ходимларига нисбатан малака талабларини белгилайди ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш тизимини шакллантиради, юқори малака учун устамалар белгилайди;

зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тузилмасига штатдаги ходимларнинг тасдиқланган сони ва статистика ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларн раҳбарларини тегишли равишда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига кўра белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

амалга оширилган давлат статистика ишлари ҳажмларига мувофиқ молиявий ва моддий-техника ресурсларини тақсимлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси барча органлари ва бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва қарорлар қабул қилади, кўрсатмалар беради;

статистика органларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавийлаштириш ҳамда замонавий компьютерлар ва ахборот-коммуникация тизимлари ва технологиялари билан қайта жиҳозлаш чора-тадбирларини кўради;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ статистика соҳасида шартномалар тузади, ўзига юкланган вазифалар доирасида халқаро ва хорижий статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари доирасида ўзига юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида бошқа барча зарур чора-тадбирларни кўради.


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятининг ривожланишнинг миллий ва минтақавий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда илмий методологияга, халқаро стандартлар ва қоидаларга асосланадиган яхлит статистик ахборот тизимини яратиш ва мавжуд бўлишига қаратилган, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар ва ташкилотларнинг расмий статистика ахборотига бўлган эҳтиёжини қондирадиган статистика соҳасидаги ягона сиёсатни амалга оширишни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат статистика қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарорлари ва Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

19. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузурида давлат ҳокимияти органлари, ишбилармон доиралар, илмий жамоатчилик, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат таркибда давлат статистикасини ривожлантириш, фаолиятини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек статистика методологиясини такомиллаштириш ва фойдаланувчиларнинг расмий статистика ахборотига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиш муаммолари бўйича коллегиал маслаҳат органи ҳисобланадиган Статистика кенгаши ташкил этилади.

Статистика кенгаши фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Статистика кенгашининг шахсий таркиби республика Ҳукумати тавдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

20. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ташкил этилади.



VI. МОЛ-МУЛКИ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


21. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг мол-мулкини асосий воситалар ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил этади.


22. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасини маблағ билан таъминлаш ва унинг моддий-техника таъминоти Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган қўшимча статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачилар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан олинган фойда, амортизация ажратмалари, шунингдек бошқа тушумлар унинг ихтиёрида қолади ҳамда улардан давлат статистикасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш, ходимларнинг касб маҳоратини, ўз лавозим вазифаларини сифатли бажарганлигини, ижодий фаоллигини ва ташаббускорлигини рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.

23. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўз фаолиятини ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурига, шунингдек маҳсулотлар, ишлар ва хизматлардан фойдаланувчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ташкил қилади.

24. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.