Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.1998 й. 476-ф-сон "Бозорлар фаолиятини тартибга солиш, иқтисодий ислоҳотлар ва хусусийлаштиришнинг боришини таҳлил қилиш юзасидан Республика махсус комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

02.10.1998 й.

N 476-ф



БОЗОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ, ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ БОРИШИНИ

ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН РЕСПУБЛИКА

МАХСУС КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бозорлар фаолиятини янада тартибга солиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 458-ф фармойишига мувофиқ:


1. Бозорлар фаолиятини тартибга солиш, иқтисодий ислоҳотлар ва хусусийлаштиришнинг боришини таҳлил қилиш юзасидан Республика махсус комиссияси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 2 октябрдаги

476-ф-сон Фармойишига

ИЛОВА


Бозорлар фаолиятини тартибга солиш,

иқтисодий ислоҳотлар ва хусусийлаштиришнинг

боришини таҳлил қилиш юзасидан

Республика махсус комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Бозорлар фаолиятини тартибга солиш, иқтисодий ислоҳотлар ва хусусийлаштиришнинг боришини таҳлил қилиш юзасидан Республика махсус комиссияси (кейинги ўринларда "Комиссия" деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 458-сон фармойишига мувофиқ тузилган.


1.2. Комиссия ўз фаолиятини бозорлар фаолиятини янада тартибга солиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва бозорларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида доимий равишда амалга оширади.


1.3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


1.4. Комиссиянинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари барча давлат бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



II. КОМИССИЯНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

бозорлардаги иқтисодий ислоҳотларнинг боришини, шу жумладан, хусусийлаштириш ва акциялар пакетларини тақсимлаш масалаларини таҳлил қилиш;

бозорларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш.



III. КОМИССИЯНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3.1. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасида бозорлар фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларни сўраш ва олиш;

бозорлар фаолияти, шунингдек бозорлар фаолияти билан боғлиқ хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил этиш. Ушбу мақсадларда Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони (келишув бўйича), Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар тузади;

бозорлар фаолиятини тартибга солиш масалалари юзасидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, зарур ҳолларда мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бозорлар фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан таклифлар киритиш.


3.2. Комиссия қуйидагиларга мажбурдир:

ахборотларни ва таклифларни тўплаш, умумлаштириш, уларни таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

вақти-вақти билан, бироқ ҳар чоракда камида бир марта Комиссия мажлисини ўтказиш;

вақти-вақти билан бозор ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш аҳволини ўрганиш.



IV. КОМИССИЯ

ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


4.1. Комиссия иши унинг раҳбари томонидан тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширилади.


4.2. Комисияга Раис - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бошчилик қилади. Комиссия раиси унинг ишига раҳбарлик қилади, Комиссия мажлисларини олиб боради.

Комиссия Раисининг топшириғига кўра айрим масалалар бўйича Комиссия мажлиси Комиссия Раисининг ўринбосарлари томонидан ўтказилиши мумкин.


4.3. Комиссия иши натижалари раис ёки унинг топшириғига кўра мажлисни ўтказган раис ўринбосарлари томонидан тасдиқланадиган протокол сифатидаги қарорлар билан расмийлаштирилади.

Зарур бўлганда қабул қилинган қарорлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига етказилади.


4.4. Бозорларни текшириш мақсадида Комиссия томонидан тузиладиган ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини ушбу Низомга ва Комиссия қарорларига мувофиқ амалга оширади.