Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.03.1997 й. ПФ-1740-сон "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.03.1997 й.

N ПФ-1740



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКАНИНГ

ФОНД БОЗОРИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР

ИШТИРОКИНИ КЕНГАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қимматли қогозлар бозорини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, фонд бозорида инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаоллигини ошириш мақсадида:


1. Шу нарса белгилансинки, давлат ўз улушини сақлаб қоладиган очиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг устав сармоясини шакллантириш чогида хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг қуйидаги пакетлари кўзда тутилади:

давлатга - акцияларнинг кўпи билан 25 фоизи;

меҳнат жамоасига - акцияларнинг кўпи билан 26 фоизи;

хорижий инвесторга сотиш учун - акцияларнинг камида 25 фоизи;

қолган қисми - эркин савдога.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига айрим ҳолларда хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларининг акциялари пакетини тендер (танлов) шартлари асосида тақсимлаш тўгрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур тартиб эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил мобайнида амал қилади, шундан кейин сотиб олинмаган акцияларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан юридик ва жисмоний, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга эркин сотиш учун қўйилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, қимматли қогозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бир ҳафта муддатда давлат корхоналари негизида ташкил қилинган акциядорлик жамияти таъсисчилари ўртасида акцияларни тақсимлашни таъминлаш механизмининг норматив-ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқиб, тақдим этсинлар.

4. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Давлат мулки қўмитаси раиси В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов