Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2015 й. 219-сон "Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2015 й.

N 219


ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР

ТОМОНИДАН ХОДИМЛАРНИ ЁЛЛАГАН ҲОЛДА

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хусусий тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимлар чекланган сонининг белгиланган мезонларига риоя этиши юзасидан назорат ўрнатсин, шунингдек ёлланадиган ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан фаолиятни амалга ошираётган хусусий тадбиркорларни аниқлашга доир чора-тадбирларни кучайтирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 31 июлдаги

219-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартириш

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фаолиятнинг ушбу турларини амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 10 август, 31-сон, 411-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 65-модда