Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2016 й. ПФ-4782-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.02.2016 й.

N ПФ-4782



АҲОЛИНИНГ ҲОЖАТМАНД ҚАТЛАМЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, таклифда:

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари зиммасига - ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган болаларга, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш вазифасини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига - муҳтож оилаларга ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш вазифасини юклаш назарда тутилган.

5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ вазирликнинг функциялари ва вазифалари бошқа вазирликларга берилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг бўшайдиган сони 5 фоизга қисқартирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигига ўтказилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда, ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги тузилмаларини тегишли равишда тасдиқлаган ҳолда уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 73-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 2-сон, 41-модда