Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 19.10.2015 й. 92-сон “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 19.11.2015 й. 2730-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.11.2015 й.

N 2730




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.10.2015 й.

N 92


БУЙРУҒИ



Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва

ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси

ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат

сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон "Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2001 йил 27 июлдаги 321-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 ноябрь, 46-сон, 589-модда