Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6-2015-сон, Халқ таълими вазирлигининг 24-мҳ-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 42-қ/қ-сон “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 12.10.2015 й. Қарори (АВ томонидан 15.10.2015 й. 2719-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.10.2015 й.

N 2719

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.10.2015 й.

N 6-2015


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.10.2015 й.

N 24-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.10.2015 й.

N 42-қ/қ


ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун

меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сонқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида"ги, 2015 йил 20 августдаги 242-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2015 йил 25 августдаги 246-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб мазкур қарорга иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2014 йил 25 декабрдаги 13, 62 ва 33-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2645, 2014 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 645-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Вахабов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Абдуҳакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 октябрь, 41-сон, 533-модда