Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2009 й. 206-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2009 й.

N 206



МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ

СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор 2009 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 июлдаги

206-сон қарорига

1-ИЛОВА



Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф

СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари


Тариф

коэффициентлари


1


2,847

2


2,997

3


3,148

4


3,297

5


3,612

6


3,941

7


4,284

8


4,640

9


4,997

10


5,362

11


5,733

12


6,115

13


6,503

14


6,893

15


7,292

16


7,697

17


8,106

18


8,522

19


8,943

20


9,371

21


9,804

22


10,240

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 июлдаги

206-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2007 йил 7 августдаги 166-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2007 йил 19 ноябрдаги 239-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2008 йил 9 апрелдаги 65-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 344-модда.