Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2009 й. 86-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2009 й.

N 86



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ

ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ 147-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24-илованинг "Лавозимлар номи" устунидаги "Давлат нотариусининг ўринбосари" ва "Консультант" сўзлари тегишли равишда "Катта давлат нотариусининг ўринбосари" ва "Давлат нотариусининг ёрдамчиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 147-модда.