Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 28.12.2012 й. 76-Б-сон "Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.01.2013 й. 2173-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2013 й.

N 2173-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

28.12.2012 й.

N 76-Б


БУЙРУҒИ



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик

юритувчи субъектлари учун ходимлар сони

ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда, 2011 й., 17-сон, 169-модда) 8-бандига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 декабрдаги 193-Қ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 527-модда) билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                              А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик

юритувчи субъектлари учун ходимлар сони

ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банддаги "(камайтириш коэффициенти 0,8 дан кам бўлмаслиги керак)" деган сўзлар "(камайтириш коэффициенти 0,8 дан, қишлоқ ҳудудларида 0,6 дан кам бўлмаслиги керак)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1, 2, 5 ва 6-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 - 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари учун

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрларини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Олти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати 12 соатни

(ҳафтасига жами 72 соатни) ташкил этган чакана савдо

ташкилотларида асосий ходимлар сонининг

ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИ

Савдо майдони, кв.м.


Ходимлар сонининг

энг кам меъёри, киши


шаҳарларда


бошқа аҳоли

пунктларида


25 гача


2

1

26 - 50


3

1

51 - 75


4

2

76 - 100


5

3

101 - 125


6

4

126 - 150


7

151 - 175


8

5

176 - 200


9

200 кв.м. дан ошган ҳар 50 кв.м. га


1

1

Изоҳ:

1. Йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган чакана савдо ташкилотлари учун савдо зали майдони 176 дан 200 квадрат метргача бўлган чакана савдо ташкилотларига белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қўлланилади.

2. Автоёқилғи қуйиш шoхобчаларида ёқилғи қуйиш колонкаларига хизмат кўрсатувчи асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкасининг техник тавсифномасида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади. Бундай меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкалари сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича аниқланади:

Тошкент шаҳрида - битта ёқилғи қуйиш колонкаси учун 1 та ходим;

бошқа аҳоли пунктларида - иккита ёқилғи қуйиш колонкаси учун 1 та ходим.

Автоёқилғи қуйиш шохобчалари қошидаги қўшимча (йўлдош) товарлар билан чакана савдо қилувчи дўконлар (павильонлар, салонлар) асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида белгиланган тартибда аниқланади.

3. Чакана савдо ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган чакана савдо шохобчаларига нисбатан татбиқ этилмайди.






Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари учун

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрларини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Етти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати

12 соатни (ҳафтасига жами 84 соатни) ташкил этган умумий

овқатланиш ташкилотларида асосий ходимлар сонининг

ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИ

Умумий овқатланиш

ташкилотларининг

шакли (тури)


1 столга (4 ўринга

мўлжалланган стандарт

стол) хизмат кўрсатиш учун

мўлжалланган хизмат

кўрсатувчи ходимлар

(официантларни ўз ичига

олган ҳолда) сони


Бармен

(бар

мавжуд

бўлганда)


Ошпаз


Тарқатишда

хизмат

қиладиган

ходимлар


Ошхона

ишчиси


Тошкент

шаҳри


Бошқа

шаҳар


Бошқа

аҳоли

пункти


Ресторан


0,35

0,25

0,2

1

3

-

2

Кафе


0,25

0,2

0,1

1

2

-

1

Кафе (ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналиши мавжуд бўлган)


0,2

0,15

0,1

1

2

1

1

Чойхона


-

-

-

-

2

1

1

Ошхона


-

-

-

-

2

1

1

Кафетерий, кичик ошхона, буфет


-

-

-

-

1

1

1

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)


0,2

0,15

0,1

1

-

-

-

Изоҳ:

1. Агар ташкилотдаги ошхоналар мустақил юридик шахс мақомига эга бўлганда ушбу меъёрлар қўлланилади.

2. Банкет залларига эга хизмат кўрсатувчи столлар сони 50 тадан ортиқ бўлган кафе ва ресторанлар учун 50 та столга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қўлланилади.

3. Умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.






Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари учун

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрларини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Чакана савдо ва умумий овқатланиш

ташкилотларида ишнинг ўртача

РАЗРЯДИ


Ташкилот номи


Ягона тариф сеткаси бўйича

ишнинг ўртача разряди


Чакана савдо ташкилоти учун


2

Умумий овқатланиш ташкилотлари учун:



Ресторан


4

Кафе


3

Чойхона


2

Ошхона


2

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)


2

Кафетерий, кичик ошхона, буфет


2

         





Ўзгартиришларга

4-ИЛОВА



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари учун

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрларини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Чакана савдо ва умумий овқатланиш

ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрларини

ҳисоблашнинг шартли

НАМУНАЛАРИ


1-мисол.

Минимаркет бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

савдо залининг майдони - 126 кв. м;

иш вақтининг режими - ҳафтасига 84 соат;

Савдо зали майдони 126 кв. м бўлган минимаркетда асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри 7 та ходимдан иборат (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ).

Минимаркетда иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан (ҳафтасига 84 соат) ортиб кетганини ҳисобга олиб, белгиланган энг кам меъёрлардаги асосий ходимлар сонидан келиб чиқиб асосий ходимларга кўпайтириш (ошириш) коэффициенти қўлланилади = 84/72 = 1,17.

Шундай қилиб, минимаркетда асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри = 7 х 1,17 = 8 та ходимни ташкил қилади.

Минимаркетда ишларнинг ўртача разряди ягона тариф сеткаси бўйича 2-разрядни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ҳисоб учун олинадиган 2-разрядли ишнинг тариф коэффициенти 2,725 ни ташкил қилади.

Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 79 590 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) минимаркетда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 8 х 2,725 х 79590 = 1 735 062 сўмни ташкил қилади.


2-мисол.

Кафеда қуйидаги маълумотлар мавжуд:

хизмат кўрсатадиган столнинг сони - 15 та;

иш вақтининг режими - ҳафтасига 84 соат;

Хизмат кўрсатадиган 15 та столи бор кафеда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қуйидагилардан иборат (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ):

1 столга хизмат кўрсатиш учун

мўлжалланган официантлар сони


Ошпаз


Тарқатишда хизмат

қиладиган ходимлар


Ошхона

ишчиси


0,25


2

-

1

Кафеда иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетмаганлигини ҳисобга олиб, белгиланган энг кам миқдордаги асосий ходимлар сони меъёрига кўпайтириш (ошириш) коэффициенти қўлланилмайди.

Шундай қилиб, кафеда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 0,25 х 15 + 2 + 1 = 7 та ходимни ташкил қилади.

Кафеда ишларнинг ўртача разряди ягона тариф сеткаси бўйича 3 разрядни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ҳисоб учун олинадиган 3 разрядли ишнинг тариф коэффициенти 2,998 ни ташкил қилади.

Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 79 590 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) кафеда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 7 х 2,998 х 79 590 = 1 670 276 сўмни ташкил қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 58-модда