Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 12.11.1992 й. 525-сон "Ходимлар ва пенсионерларнинг баъзи тоифаларини имтиёзли оддий-маиший таъминлаш ҳамда уларга тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларига доир қарорларни бекор қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҚАРОРИ

12.11.1992 й.

N 525



ХОДИМЛАР ВА ПЕНСИОНЕРЛАРНИНГ БАЪЗИ

ТОИФАЛАРИНИ ИМТИЁЗЛИ ОДДИЙ-МАИШИЙ

ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА УЛАРГА ТИББИЙ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ МУАССАСАЛАРИГА ДОИР

ҚАРОРЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасида Коммунистик партия ўз фаолиятини тўхтатганлиги муносабати билан Олий кенгаш Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


Собиқ партия комитетларининг, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ходимларига, шунингдек илгари Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети Бюроси ва Котибияти номенклатурасига кирган ходимлар ва пенсионерларга моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш борасида берилган турли имтиёзлар тўғрисида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети, унинг Бюроси ва Котибияти қабул қилган барча қарорлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Ҳукуматнинг ушбу масалага доир тегишли қарорлари бекор қилинсин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                         Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                А. Муталов