Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2014 й. 228-сон "Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2014 й.

N 228


ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР

ЗАХИРАЛАРИНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ УЧУН

ЭКСПЛУАТАЦИОН КОНДИЦИЯЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига мувофиқ ва фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 18 август, 33-сон, 420-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 85-модда