Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 25-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 7-сон “Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 18.03.2015 й. Қарори (АВ томонидан 06.04.2015 й. 2036-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.04.2015 й.

N 2036-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.03.2015 й.

N 25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

18.03.2015 й.

N 7


ҚАРОРИ


Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104, 41-сон қарори (рўйхат рақами 2036, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи в. б.

Б. Зиляев

         





Қарорга

ИЛОВА



Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;";

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"оффшор ҳудуд - имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;

таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.".


2. 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ташкилот фаолияти соҳасидаги таваккалчиликларини, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ташкилот фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.".


4. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Молия вазирлиги томонидан Департамент билан биргаликда мониторинг ва назорат ўтказилиш давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича мониторингни амалга оширади.".


5. 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"операция амалга ошириш кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;";

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Қуйидаги мазмундаги 16-2 ва 16-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"16-2. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликларнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда ташкилотлар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.

16-3. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:

мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;

мижоздан унинг пул маблағлари манбаси ҳақида маълумот олиш;

суғурта шартномасини ёки аввал тузилган суғурта шартномаларини тузиш сабаблари тўғрисида маълумот олиш;

тузилган суғурта шартномалари таҳлили орқали, мижоз билан иш муносабатлари мониторингини ўтказиш.".


8. 18-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда наф олувчини ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш бўйича чоралар суғурта шартномалари бўйича тўловлар амалга оширилишидан аввал кўрилиши шарт.".


9. Қуйидаги мазмундаги III-1 боб билан тўлдирилсин:


"III-1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш


23-1. Ташкилот мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операциялар амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (кейинги ўринларда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва Департаментга тақдим этилиши лозим.

23-2. Ташкилот аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:

террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

норезидентлар;

ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган юридик шахслар;

мунтазам равишда (уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;

масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.

23-3. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, ташкилот зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.

Ташкилот барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари ҳақидаги маълумот ташкилот раҳбариятига тақдим қилиниши лозим.

23-4. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўриши керак. Бу мақсадларда ташкилот:

хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши лозим.

Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.

Ташкилот бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.".


10. 24-бандда:

ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи - йигирманчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11. Қуйидаги мазмундаги 26-1-банд билан тўлдирилсин:

"26-1. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам Департаментга хабар қилиниши керак.".


12. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Ташкилот пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан иш ёзишмалари, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлаши шарт.".


13. V боб қуйидаги мазмундаги 33-1 ва 33-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"33-1. Масъул шахснинг фаолиятида ишлатилган барча ҳужжатлар (ички назоратни ўтказишга тааллуқли ёзишмалар, шу жумладан, Департаментга юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, махсус журналлар ва бошқалар)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.

33-2. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 апрель, 14-сон, 172-модда