Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2007 й. 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2007 й.

N 105



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш

ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 21 майдаги

105-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:

1.10-бандга "мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;

1.21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.21. Ходимларнинг ихтиёрий суғуртасига ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ихтиёрий суғуртанинг бошқа турларига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар, мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари харажатлари бундан мустасно".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 21-сон, 215-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 31-модда.