Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2010 й. 316-сон "Олмалиқ КМК" ОАЖнинг "Рангли металлар геологияси" илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2010 й.

N 316



"ОЛМАЛИҚ КМК" ОАЖНИНГ "РАНГЛИ

МЕТАЛЛАР ГЕОЛОГИЯСИ" ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА

ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ:

"Шарқий Қурама" ОАЖ ва "Олмалиқ КМК" ОАЖ акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилганлиги ҳамда "Шарқий Қурама" ОАЖни "Олмалиқ КМК" ОАЖга бирлаштириш йўли билан уни қайта ташкил этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинганлиги;

қайта ташкил этилаётган "Шарқий Қурама" ОАЖнинг "Олмалиқ КМК" ОАЖга берилаётган мол-мулки негизида юридик шахс мақомисиз "Олмалиқ КМК" ОАЖнинг "Рангли металлар геологияси" илмий-ишлаб чиқариш марказини (кейинги ўринларда "Рангли металлар геологияси" ИИЧМ деб аталади) ташкил этиш, Олмалиқ шаҳри, Примқулов кўчаси, 1-уйни унинг жойлашган жойи этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

"Рангли металлар геологияси" ИИЧМнинг ташкилий тузилмаси, бошқарув аппарати тузилмаси ҳамда марказ тўғрисидаги низом лойиҳаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилганлиги;

"Рангли металлар геологияси" ИИЧМ томонидан 2011 йилда амалга ошириладиган Геология-қидирув ишлари дастури ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Олмалиқ КМК" ОАЖ ва "Шарқий Қурама" ОАЖ акциядорларининг "Шарқий Қурама" ОАЖни "Олмалиқ КМК" ОАЖга бирлаштириш йўли билан уни қайта ташкил этиш тўғрисидаги ҳамда белгиланган тартибда:

"Шарқий Қурама" ОАЖнинг давлатга, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига ва қўмитага идоравий мансуб давлат корхоналарига тегишли акцияларини давлатнинг улуши ҳисобига "Олмалиқ КМК" ОАЖ акциялари этиб конвертация қилишни;

бошқа юридик шахсларга тегишли бўлган жамият акциялари "Шарқий Қурама" ОАЖ томонидан бозор қиймати бўйича сотиб олинишини;

"Шарқий Қурама" ОАЖнинг жисмоний шахсларга тегишли акцияларини "Олмалиқ КМК" ОАЖнинг имтиёзли акциялари этиб конвертация қилишни назарда тутадиган таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар:

"Рангли металлар геологияси" ИИЧМнинг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Рангли металлар геологияси" ИИЧМнинг бошқарув аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Рангли металлар геологияси" ИИЧМ тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

"Олмалиқ КМК" ОАЖ бош директорига "Рангли металлар геологияси" ИИЧМнинг ташкилий тузилмасига, бошқарув аппарати тузилмасига ҳамда марказ тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Олмалиқ КМК" ОАЖ "Рангли металлар геологияси" ИИЧМ 2011 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатишни бошлашини ва кейинчалик самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 27 декабрдаги

316-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Олмалиқ КМК" ОАЖнинг "Рангли

металлар геологияси" илмий-ишлаб

чиқариш марказининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

      









"Рангли металлар геологияси" ИИЧМ

44 киши (15)




















Илмий-техник кенгаш






















































Илмий-мавзули гуруҳ

37 киши (1)










Хонжиза геология-қидирув экспедицияси

72 киши (5)


































Геологик материалларни компьютерда қайта ишлаш хизмати

5 киши (1)

























Шарқий-Қурама геология-қидирув экспедицияси

308 киши (9)


































Таҳлилий лаборатория

7 киши (1)


















































Ҳаммаси: 473 киши

шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари - 32 киши.


















  

                   





Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 27 декабрдаги

316-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Олмалиқ КМК" ОАЖнинг "Рангли металлар

геологияси" илмий-ишлаб чиқариш

марказининг бошқарув аппарати

ТУЗИЛМАСИ

  











Директор







Илмий-техник кенгаш




























































































Бош муҳандис




Бош геолог




Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари




Бухгалтерия

2 киши (1)




Кадрлар бўйича инспектор

1 киши













































Ишлаб чиқариш-техника бўлими

4 киши (1)




Геология бўлими

5 киши (1)











Прогнозлаштириш, иқтисодиёт ва молия бўлими

2 киши (1)




Моддий-техник таъминот бўлими

2 киши (1)






Илмий-мавзули бўлим

4 киши (1)


































Геология-қидирув ишлари дастурларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторинги бўлими

4 киши (1)












Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологиясини такомиллаштириш бўлими

2 киши (1)




















Маъмурий-хўжалик бўлими

10 киши (1)













Меҳнатни ташкил этиш, нормалаштириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича муҳандис

1 киши





























































Режим ва маҳфийлик бўйича мутахассис

1 киши (1)



























Геология фондлари бўйича техник-геология

1 киши (0)













Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича мутахассис

1 киши (1)










































































Ҳаммаси: 44 киши

шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари - 15 киши.





































               

               

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 519-модда.