Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 08.07.2014 й. 87-сон "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2014 й. 2022-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2014 й.

N 2022-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА

ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

08.07.2014 й.

N 87


БУЙРУҒИ



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                                          Б. Гулямов






Буйруққа

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-бандда:


а) "а" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


б) "б" кичик банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланади" деган сўзлар "мазкур Қоидаларнинг 1а-иловасида келтирилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банд "ва натижалари бўйича тегишли маълумотнома расмийлаштирилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 19-банддаги "раислигига ваколатли орган мутахассисларидан бири тайинланади" деган сўзлар "раиси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тайинланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 22-банднинг биринчи хатбошисидаги "ваколатли орган раҳбари" деган сўзлар "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 31-банддаги "Аккредитация комиссияси қарори лойиҳасини тайёрлайди" деган сўзлар "умумлаштирган ҳолда Аккредитация комиссиясига тақдим этади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 1а-илова билан тўлдирилсин.


7. 2-иловадаги 12-банднинг "г" кичик банди ва 35-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш

ва улар фаолияти устидан инспекция

назоратини ўтказиш қоидаларига

1а-ИЛОВА



Аккредитация соҳалари

РЎЙХАТИ

Т/р

(кодлар)


Аккредитация соҳалари номлари

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


1.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:


1.1.1.

Шахта


1.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектлари


1.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводлар


1.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари


1.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари


1.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари


1.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари)


1.1.8.

Конларни техник рекультивация қилиш объектлари


1.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари


1.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари


1.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:


1.2.1.

Нефть ва газга қазилган параметрик, қидирув, излов, структур ва эксплуатацион қудуқлар ҳамда махсус қазилган қудуқлар


1.2.2.

Ерости газ омборлари


1.2.3.

Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари


1.2.4.

Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида ташиш қувурўтказгичлари


1.2.5.

Магистрал қувурлар


1.2.6.

Компрессор ва насос станциялари; газ тақсимлаш станциялари


1.2.7.

Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари


1.2.8.

Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари


1.2.9.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


1.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари:


1.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари


1.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш ва объектлари


1.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари


1.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари


1.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари


1.3.6.

Криоген технологиялар объектлари


1.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари


1.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари


1.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари


1.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектлари


1.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари


1.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари


1.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари


1.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари


1.4.

Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:


1.4.1.

Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар)


1.4.2.

Босим остида ишловчи идишлар


1.4.3.

Буғ ва иссиқ сув қувурўтказгичлар


1.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:


1.5.1.

Юк кўтариш кранлари ва механизмлари


1.5.2.

Экскалаторлар


1.5.3.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар


1.5.4.

Фуникулёрлар


1.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари:


1.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари


1.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари


1.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари


1.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари


1.6.5.

Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари


1.7.

Металлургия саноати объектлари:


1.7.1.

Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари


1.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектлари


1.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари:


1.8.1.

Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари


1.8.2.

Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари


1.8.3.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари


1.8.4.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари


1.8.5.

Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари


1.8.6.

Жўхорини калибрловчи объектлар


1.8.7.

Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар


1.8.8.

Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари


1.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)


1.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


2.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар:


2.1.1.

Шахтада қўлланиладиган қурилмалар


2.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектларининг қурилмалари


2.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари


2.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари


2.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари


2.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари


2.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари


2.1.8.

Конларни техник рекультивация қилиш қурилмалари


2.1.9.

Фойдали қазилма бойликлари қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.2.

Нефть ва газ саноатидаги техник қурилмалар:


2.2.1.

Қудуқларни бурғулашда, таъмирлашда ва ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.2.

Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.3.

Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.4.

Нефть ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.5.

Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.6.

Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар


2.2.7.

Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан, тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари


2.2.8.

Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари


2.2.9.

Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари


2.2.10.

Нефть ва газни йиғиш ва тайёрлаш қурилмалари


2.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар:


2.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари


2.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.6.

Криоген технологияси қурилмалари


2.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари


2.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари


2.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари


2.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари


2.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар:


2.4.1.

Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари


2.4.2.

Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар


2.4.3.

Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари


2.4.4.

Автоном буғқиздиргичлар


2.4.5.

Автоном экономайзерлар


2.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар:


2.5.1.

Юк кўтариш кранлари


2.5.2.

Кран-манипуляторлар


2.5.3.

Қувурётқизгич кранлар


2.5.4.

Кўтаргичлар (вишкалар)


2.5.5.

Қурилиш кўтаргичлари


2.5.6.

Лифтлар


2.5.7.

Ногиронларни кўтаришга мўлжалланган платформалар


2.5.8.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар


2.5.9.

Фуникулёрлар


2.5.10.

Экскалаторлар


2.5.11.

Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари)


2.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларининг техник қурилмалари:


2.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектларининг қурилмалари


2.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари


2.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари


2.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари


2.6.5.

Газ истеъмоли тизимлари


2.7.

Металлургия саноати техник қурилмалари


2.7.1.

Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари


2.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари:


2.8.1.

Элеватор омбори қурилмалари


2.8.2.

Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари


2.8.3.

Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.4.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.5.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари


2.8.6.

Ўсимлик хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари


2.8.7.

Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.8.

Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари


2.8.9.

Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари


2.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хом ашёси бўлмаган)


2.10.

Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар


3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


3.1.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида:


3.1.1.

Ерусти комплекс бино ва иншоотлар


3.1.2.

Ерости иншоотлари


3.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.

Нефть ва газ саноати объектларида:


3.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар


3.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.3.

Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.3.

Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар


3.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар


3.6.1.

Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар)


3.6.2.

Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари


3.7.

Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар


3.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги (углеводород хом ашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар


3.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар


4.

Саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


4.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:


4.1.1.

Ерусти ишлаб чиқариш объектлари


4.1.2.

Ерости ишлаб чиқариш объектлари


4.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари


4.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:


4.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


4.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари


4.2.3.

Магистрал қувурлар объектлари


4.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари


4.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари


4.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари


4.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари


4.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари


4.7.

Металлургия саноати объектлари


4.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари


4.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)


4.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


         

Изоҳ: мазкур Рўйхатда назарда тутилган тегишли аккредитация соҳаси бўйича аккредитация аттестатига эга бўлган эксперт ташкилоти томонидан аккредитация аттестатида кўрсатилган аккредитация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш амалга оширилиши ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 июль, 29-сон, 364-модда