Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1999 й. 49-сон "Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1999 й.

N 49



ҚОРА ВА РАНГЛИ МЕТАЛЛАР

ПАРЧАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, САҚЛАШ, ЭҲТИЁТЛАШ

ВА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш қувватларининг иш билан тўлиқ банд қилинишини таъминлаш, шунингдек республиканинг хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти билан шартномалар тузишда Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топширишнинг ушбу тартибига қатъий амал қилсинлар.

4. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти бўйича қора ва рангли металлар парчаларини ва чиқиндиларини тайёрлаш топширувчи ташкилотларни металл парчаларини ва чиқиндиларини топширганлик учун рағбатлантирувчи эркин (шартномавий) нархда амалга оширилади.

5. Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини йиғиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятига топшириш юзасидан шахсан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклансин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда қора, рангли металлар чиқиндиларининг ҳосил бўлиш манбалари ҳисобини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрсинлар, уларни ўғирлаш ва республика ташқарисига олиб кетишга уриниш ҳолларининг қатъий олдини олсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 21 февралдаги 61-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 ноябрдаги 457-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 2, 8-модда.