Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мудофаа вазирлигининг 16-сон, Ички ишлар вазирлигининг 33-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 16.11.2015 й. Қарори (АВ томонидан 10.12.2015 й. 2737-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.12.2015 й.

N 2737

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.11.2015 й.

N 16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.11.2015 й.

N 33


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган

чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари

бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод

этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш

бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

К. Бердиев

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 декабрь, 49-сон, 614-модда