Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1994 й. 179-сон "Ўзбекистон енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ("Ўзбекенгилсаноат") давлат уюшмаси корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1994 й.

N 179



ЎЗБЕКИСТОН ЕНГИЛ САНОАТ ТОВАРЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ("ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ")

ДАВЛАТ УЮШМАСИ КОРХОНАЛАРИНИ

ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ ва тармоқда хусусийлаштиришни жадаллаштириш учун шароитлар яратиш, қийматли қоғозлар бозорини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

4. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси томонидан очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги "Енгилсаноатинвест" молия-инвестиция компанияси ташкил этилиши ва компания устави 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.

"Енгилсаноатинвест" акционерлик компанияси енгил индустрия корхоналарини акционерлаштириш ва хусусийлаштиришнинг яхлит дастурини амалда рўёбга чиқаришни қуйидаги йўналишлар бўйича амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин;

енгил саноат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига инвесторларнинг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг молиявий маблағларини жалб қилиш;

ўз акционерларининг пул маблағларини хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг қийматли қоғозларига инвестиция қилиш;

иқтисодиётнинг хусусийлаштирилаётган секторида инвестиция имкониятлари тақчиллигини тўлдириш учун давлатнинг қийматли қоғозларини сотиб олиш, компания инвестицияларининг ишончлилигини ошириш;

тугалланмаган қурилиш объектларини 5-иловага мувофиқ маблағ билан таъминлаш;

товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш имконини берувчи акционерлик жамиятлари, фирмалар, хорижий инвесторлар билан биргаликда қўшма корхоналар таъсис этиш, енгил саноат корхоналари ва ўзаро боғлиқ корхоналарнинг кооперациялашган алоқаларини мустаҳкамлаш.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмол товарлари, савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш мажмуига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) 1, 2, 3, 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.