Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.1994 й. ПФ-1025-сон "Республикада тери хом ашёсини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.12.1994 й.

N ПФ-1025



РЕСПУБЛИКАДА ТЕРИ ХОМ

АШЁСИНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада тери хом ашёсидан самарали фойдаланиш, тери-пойабзал саноати корхоналарининг ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришини кўпайтириш, шунингдек бу хом ашёнинг Ўзбекистондан ташқарига назоратсиз ташиб кетилишининг олдини мақдида:


1.

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ва "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси бир ой муддат ичида корхоналар ва ташкилотлар, жамоа хўжаликлари, ижарачилар, деҳкон хўжаликлари ва якка тартибда тайёрловчилар билан тери хом ашёсини харид қилиш, шу шунингдек унга бирламчи ишлов бериш ҳамда сақлаш учун омбор хоналар ва бошқа бинолардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларни белгиланган тартибда қайтадан тузишни ташкил қилсинлар


2. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, Молия вазирлиги, бошка манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда тайёрланадиган тери хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини ўн кун муддат ичида ишлаб чиқсин, бунда моддий жиҳатдан рағбатлантириш чора-тадбирлари, шу жумладан аҳолига халқ истеъмоли молларини топширилган хом ашё ҳажмига қараб сотиш кўзда тутилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.


4. Ушбу Фармоннииг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасинииг Президенги                            И. Каримов