Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 09.04.2013 й. "Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш тармоғи объектлари, новвойхоналар, сомсахоналар ҳамда чойхоналарда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2013 й.



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ УМУМИЙ

ОВҚАТЛАНИШ ТАРМОҒИ ОБЪЕКТЛАРИ,

НОВВОЙХОНАЛАР, СОМСАХОНАЛАР ҲАМДА

ЧОЙХОНАЛАРДА САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА, ЁНҒИН

ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА, ШАҲАРСОЗЛИК

НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ

ҚИЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2013 йил "Обод турмуш йили" деб эълон қилиниб, қабул қилинган Дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрини янада ривожлантириш ва ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Аҳолига умумий овқатланиш соҳаси бўйича хизмат кўрсатаётган объектларда, миллий нон маҳсулотларини тайёрловчи новвойхоналарда, сомсахоналар ва чойхоналарда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги (расмий манбаси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., N 9, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., N 6, 118-модда; 1999 й., N 5, 124-модда; 2000 й., N 7-8, 217-модда) Қонуни, Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган "Умумий овқатланиш тармоғи объектлари учун" санитария қоида ва меъёрлари, Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш тўғрисида"ги Низомига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига:

аҳоли ўртасида савдо, умумий овқатланиш тармоғи объектлари, новвойхоналар, сомсахоналар ва чойхоналарда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши, объектларнинг шаҳарсозлик ҳолатини талаб даражасига келтириш бўйича кенг қамровли тарғибот ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилсин.


2. Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, (А. Таджиев), ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (А. Сайдуллаев), туман ҳокимларига:

маҳаллалар, мавзеларда, ёнғин хавфсизлиги ва ташқи қиёфаси билан архитектура талабларига жавоб бермайдиган савдо ва умумий овқатланиш тармоқлари объектлари, новвойхоналар, сомсахоналар ва чойхоналарни тартибга келтириш бўйича тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.


3. Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д. Алимуҳамедов):

бозорлар, савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари, новвойхоналар, сомсахоналар ва чойхоналарда, санитария ва гигиена қоидаларига асосан, ишчиларнинг тиббий кўрик дафтарчаларини ҳар олти ойда бир марта мониторингдан ўтказиш топширилсин.


4. Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д. Алимуҳамедов), архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев), ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (А. Сайдуллаев), туман ҳокимларига:

санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишига йўл қўйган объектларнинг раҳбарлари ҳаракатлари назорат остига олинсин.


5. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                     Р. Усманов