Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1997 й. 484-I-сон "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1997 й.

N 484-I




"ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТИНИНГ

СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 9, 240-модда