Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 й. 140-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2004 й.

N 140



ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ

ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва соғлиғини ҳимоя қилиш, ички истеъмол бозорига сифатсиз товарлар олиб келинишининг олдини олиш, давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни назорат қилиш, ҳисобга олиш ва сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Низом 2004 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2004 йил 1 апрелгача қарор қабул қилинган мол-мулкни сотиш, шунингдек уни сотишдан тушган пул маблағларини ўтказиш мазкур қарор билан тасдиқланган Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2004 йил 1 апрелгача қарор қабул қилинган мол-мулкнинг 2004 йил 1 майгача сотилишини таъминласинлар.


3. Кўрсатиб ўтилган товарларнинг айрим турларини олиб қўйиш, уларни экспертизадан ўтказиш, баҳолаш ва йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатлари берилган давлат бошқаруви, назорат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг қонунийлиги устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ҳамда унга бўйсунувчи вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар прокурорлари амалга оширадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 9-модда) 2004 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 144-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 35-модда.