Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.02.2016 й. 46-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 февралдаги

46-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган

шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш

тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш

учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини

ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек улар томонидан Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқни, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс - меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), ташкилотларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбуриятлари юкланмаган Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхонасида (элчихонасида ёки миссиясида), консуллик муассасасида (Бош консулликда, консулликда, вице-консулликда ёки консуллик агентлигида) ёки халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлар ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс;

якка тартибдаги тадбиркор - тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида ёки мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахс, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти;


юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоси (кейинги ўринларда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси деб аталади) - якка тартибдаги тадбиркорни (оилавий тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳномада кўрсатилган хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари);


деҳқон хўжалиги аъзоси - биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари.


3. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, шунингдек, деҳқон хўжалиги аъзоси (деҳқон хўжалиги бошлиғидан ташқари) Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги бошлиғи Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни мажбурий равишда тўлайди.

Оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш бўйича мажбурият оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосига юкланади.

Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар бўйича ижтимоий солиқни тўлаш ва ҳисобини юритиш деҳқон хўжалиги аъзоси учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар ижтимоий солиқ ҳисобини юритиш оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ тўлаш шарти билан Қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар.

Бунда пенсия миқдори Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) миқдори ва иш стажининг давомийлигига боғлиқ бўлади.

5. Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқ қайтариб берилмайди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


II. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ИЖТИМОИЙ

СОЛИҚНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш тартиби

6. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди.

Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.

7. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) мавжуд бўлмаганда чет элга ишлашга кетаётган шахс солиқ тўловчи сифатида унга СТИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши шарт.


8. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш санасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.

9. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ижтимоий солиқ тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

бирйўла - Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

10. Миллий валютадаги ижтимоий солиқ чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига унинг томонидан мустақил равишда, оила аъзолари ёки ишончли вакил томонидан тўланади.

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш хорижий валютада (бошқа давлат ҳудудидан) Пенсия жамғармасининг махсус валюта ҳисоб рақамларига амалга оширилиши мумкин ва тўлов санасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаб чиқилади.

11. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашни тўхтатиб турганда, пенсия тайинлаш учун олинадиган иш стажи ҳисоби Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган сўнгги санадан бошлаб тўхтатиб турилади.

Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ миқдори ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш учун олинадиган тегишли давр учун иш стажи зарур маблағларни қўшимча равишда киритиш шарти билан ҳисобга олинади.


2-§. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад

олувчи ходим томонидан Пенсия жамғармасига

ижтимоий солиқни тўлаш тартиби

12. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий солиқни тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди.

13. Давлат солиқ хизмати органи солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациясида кўрсатилган маълумотлари асосида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш бўйича олдинги йил учун мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилади.

14. Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.


3-§. Якка тартибдаги тадбиркор, деҳқон хўжалиги аъзоси

ва оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси томонидан

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш тартиби

15. Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган ижтимоий солиқнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.

Якка тартибдаги тадбиркор оилавий тадбиркорлик субъектининг ҳар бир аъзоси, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ҳар бир ходим учун Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.

16. Ижтимоий солиқ:

якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан - ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-кунидан кечикмай тўланади;

деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан - ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда ижтимоий солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан ижтимоий солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади.

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари ва деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун - йил) учун тўланган деб ҳисобланади.

17. Ижтимоий солиқ якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига тўланади.

18. Якка тартибдаги тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган даврда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш амалга оширилмайди ва ушбу даврда иш стажи пенсия тайинлаш учун ҳисобга олинмайди.

Деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосига пенсия тайинлашда иш стажига Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланмаган даврлар қўшилмайди.


III. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ИЖТИМОИЙ СОЛИҚНИ

ТЎЛАШ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

19. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби унинг доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органида юритилади.

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш учун якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) доимий яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

паспорт нусхаси;

Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби давлат солиқ хизмати органларида, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўлдириш талабларига амал қилган ҳолда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

20. Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган тақдирда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида ахборотни тақдим этади.

Давлат солиқ хизмати органи Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тушумлари бўйича якунларни:

якка тартибдаги тадбиркордан, деҳқон хўжалиги раҳбаридан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари учун - ҳар чоракда амалга оширади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда кўрсатилган шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 116-моддасига асосан унинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдорини кўрсатган ҳолда талабнома юборади;

чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсдан - ҳар йили амалга оширади.


21. Давлат солиқ органи якка тартибдаги тадбиркордан (чет элда ёлланган ҳолла ишловчи шахсдан, деҳқон хўжалиги аъзосидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тушиши юзасидан доимий назорат олиб боради.

23. Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар сифатида:

2018 йилгача - Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатлари;

2018 йилдан бошлаб - давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари ҳисобланади.


IV. ИШ СТАЖИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

28. Агар деҳқон хўжалигидаги меҳнати ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун қўшимча ҳисобланса унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.


V. ПЕНСИЯНИ ҲИСОБЛАШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН

ИШ СТАЖИ ВА ИШ ҲАҚИ МИҚДОРИНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


33. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар иш стажига улар фаолият юритган ва Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаган даврлар киритилади.

34. Пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги раҳбарининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам ижтимоий солиқдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда) иш стажига календарь йил қўшилади.

35. Деҳқон хўжалиги аъзосига, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол боқаётган ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахсларга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдори тўланганда иш стажига бир йил қўшилади.

36. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган ижтимоий солиқ миқдоридан кам бўлмаган бўлса, иш стажига календарь йил қўшилади.

37. Бошқа барча ҳолатларда иш стажи Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган ойларга мутаносиб равишда ҳисобга олинади.

38. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) томонидан Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқни тўлаш далили гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.

39. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг ва деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик):

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун - ягона ижтимоий тўлов суммасини Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ставкасига;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ суммасини Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг, шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган ойдаги;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган ойдаги;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига тенг қилиб олинади.


VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


40. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


41. Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ҳисоби, ҳисоботи ва назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 77-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 2-сон, 10-модда