Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 84-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 48-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-39-сон "Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 10.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 18.09.2013 й. 1901-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.09.2013 й.

N 1901-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.09.2013 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.09.2013 й.

N 48


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.09.2013 й.

N 2013-39


ҚАРОРИ



Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ

солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 28 январдаги 11, 64, 2009-6-сон қарори (рўйхат рақами 1901, 2009 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги "Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини" деган сўзлар "Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 502-модда