Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 61-сон, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 8-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 12-сон “Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида” 07.07.2015 й. қарори (АВ томонидан 09.07.2015 й. 1292-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2015 й.

N 1292-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2015 й.

N 61


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.07.2015 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2015 й.

N 12

       

ҚАРОРИ



Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан

фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва

уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг

8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сон "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 6 ноябрдаги 125, 02-1212 ва 01/22-142-сон қарори (рўйхат рақами 1292, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон) билан тасдиқланган Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди "б" кичик бандидаги "Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази" деган сўзлар "Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 362-модда