Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлиги 46-сон, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 3-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 6/2-сон "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 25.05.2010 й. Қарори (АВ томонидан 09.06.2010 й. 1292-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2010 й.

N 1292-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.05.2010 й.

N 46


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.05.2010 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.05.2010 й.

N 6/2


ҚАРОРИ



Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув

ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара

ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 19 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 6 ноябрдаги 125, 02-1212 ва 01/22-142-сон қарори (рўйхат рақами 1292, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 24-сон) билан тасдиқланган "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                            Р. Азимов



Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси раиси                                             Н. Умаров



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                               З. Рўзиев






Қарорга

ИЛОВА



Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув

ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара

ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 8-бандида:


"а" кичик бандидаги "60" рақами "68" рақами билан алмаштирилсин;


"б" кичик бандидаги "25" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин;


"в" кичик бандидаги "15" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 191-модда.