Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2003 й. 350-сон "Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2003 й.

N 350



БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИДА МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Балиқчилик тармоғида хусусийлаштириш ва хусусий мулкчиликни ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш, балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналари фаолиятини ташкил этишга бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш, тармоқни янада монополиядан чиқариш ҳамда рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек балиқ овлашни, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбалиқ" акциядорлик компаниясининг фаолияти ташкил этилишини текшириш бўйича 2003 йил 18 мартдаги Ф-1728-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссиянинг:

"Ўзбалиқ" акциядорлик компаниясини ва "Қорақалпоқбалиқ" уюшмасини тугатиш;

тугатилаётган "Ўзбалиқ" акциядорлик компанияси таркибига кирувчи балиқчилик тармоғининг балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналарини тўлиқ хусусийлаштириш ва асосан хусусий мулкчиликка айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати таркибида Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларида эса - чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилганлиги, уларга балиқчилик хўжалигини ривожлантириш функциялари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзбалиқ" акциядорлик компаниясининг фаолияти ташкил этилишини текшириш бўйича Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзбалиқ" акциядорлик компанияси, балиқчилик тармоғининг 1-иловага мувофиқ хусусийлаштирилган корхоналари устав жамғармаларидаги давлат улушлари ва акциялар пакетларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан жисмоний шахсларга ва хорижий инвесторларга сотишни назарда тутган ҳолда, белгиланган тартибда тугатилишини таъминласин.

5. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

табиий балиқчилик хўжалиги ҳавзалари балиқ овлаш корхоналарига танлов асосида ижара шартларида камида 10 йил муддатга бириктириб қўйилади;

табиий сув ҳавзалари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш корхонаси ўртасида тузилади;

ижара шартномаси тузган балиқ овлаш корхоналари томонидан табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мавжуд биологик ресурслардан ва вужудга келаётган талабдан ҳамда маҳсулдорликни сақлаб қолиш ва балиқ ресурсларини зарур даражада кўпайтиришдан келиб чиққан ҳолда квотасиз асосда амалга оширилади;

табиий сув ҳавзалари участкаларини ижарага олувчи балиқ овлаш корхоналари табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларига, республика ҳудудида балиқ овлашнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя қилишлари, ҳар йили балиқларни ўстиришга қўйиб юбориш ва балиқ ресурслари сақланишини ва кўпайтирилишини таъминлаш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширишлари шарт.

Ижарачи балиқ овловчи корхоналар томонидан табиатни муҳофаза қилишга доир белгиланган қонун ҳужжатлари, балиқ овлаш қоидалари ва ижара шартномаси шартлари қўпол равишда ва мунтазам бузилган тақдирда ижара шартномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорига кўра муддатидан олдин, белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.


6. Республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳузурида илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини, озуқаларнинг замонавий рецептларини ишлаб чиқишни ва балиқчилик тармоғида замонавий технологияларни жорий этишга, балиқлар касалликларининг олдини олиш ва даволашга, тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция дастурларини шакллантиришга кўмаклашишни молиялаштириш учун бюджетдан ташқари Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларининг балиқ овлаш корхоналарига ижара шартномаси шартларида бириктириб қўйилган участкаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Белгилаб қўйилсинки, республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини ижарага олишдан тушадиган маблағларнинг:

68 фоизи - тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига;

20 фоизи - Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига;

12 фоизи - маблағларни балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тадбирларига мақсадли йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига йўналтирилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда 2004-2006 йилларда балиқчилик тармоғини ва унинг озуқа базасини ривожлантириш комплекс дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналари билан биргаликда балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотиш бўйича чакана савдо шохобчаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналарига селекция-наслчилик материали, озуқа ва бошқа ресурслар билан таъминлашда кўмаклашсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда балиқчилик фаолиятини юритиш учун ажратилган кўллар ва бошқа ер майдонларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурслари муҳофаза қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилиши, ғайриқонуний ов қилишга ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларининг ноқонуний сотилишига қарши кураш устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар. Амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


13. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 289-сон қарори, 9-банддан ташқари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан фойдаланишни яхшилаш ва балиқ ресурслари муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 11 майдаги 198-сон қарори, 6-банддан ташқари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 2 июлдаги 277-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 августдаги

350-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тугатилаётган "Ўзбалиқ" акциядорлик

компаниясининг улушлари ва акциялар пакетлари

биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан

хусусий мулк қилиб сотиладиган корхоналари

РЎЙХАТИ

(фоизларда)

Т/р

Корхоналар номи


Сотиладиган

улуш миқдори


1

"Андижонбалиқ" ОАЖ


25

2

"Бухоробалиқсаноатсотиш" ОАЖ


25

3

"Балиқчи" ОАЖ


25

4

"Навоийбалиқчилик" ОАЖ


25

5

"Дамачи" ОАЖ


25

6

"Жиззахбалиқ" ОАЖ


25

7

"Қашқадарёбалиқчилик" ОАЖ


25

8

"Қозоқдарёбалиқ" ОАЖ


25

9

"Мўйноқ балиқ-консерва комбинати" ОАЖ


25

10

"Наманганбалиқ" ОАЖ


25

11

"Нукусбалиқ" ОАЖ


25

12

"Сирдарёбалиқ" ОАЖ


25

13

"Сурхонбалиқ" ОАЖ


25

14

"Тошкентбалиқ" ОАЖ


25

15

"Урай" ОАЖ


25

16

"Хоразмбалиқмаҳсулотлари" ОАЖ


25

17

"Янгиербалиқ" ОАЖ


25

18

"Чиноз омихта ем заводи" АЖ


25

19

"Айдаркўл" МЧЖ


25

20

"Самарқандбалиқ" МЧЖ


25

21

"Бешариқбалиқ" АЖ


16,4

22

"Балиқсавдо" СИЁАЖ


10

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 127-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 8-сон, 70-модда.